Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

110 кВ ва ундан юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида 
электромонтёрнинг бевосита ток ўтказувчи қисмларга тегиб ишлаши учун 
мўлжалланган изоляцияловчи ускуна ва мосламалар 
3.1.16. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида ҳар бир изоляцияловчи 
ускунанинг электр характеристикалари текширилиши зарур. Синовдан олдин тозаланган 
ва қуритилган изоляцияловчи ускуналарни камида 24 соат давомида намлиги 70 фоиз, 20° 
С ± 5° С бўлган ҳаво ҳароратида сақлаш лозим. 
3.1.17. Электр синовлари 5-иловада қайд қилинган меъёрларда ўтказилади. 
Синовлар изоляцияловчи ускуналарга кучланиш бериш ва ундан ўтаётган ток миқдорини 
ўлчашдан иборат. Синов кучланиши берилаётган солиштирма синов кучланишидан келиб 
чиққан ҳолда аниқланади: қабул қилиш-топширишда 2,5 кВ ва ишлатиш синовида эса 
изоляцияловчи ускунанинг ҳар 1 см узунлигига 2,2 кВ. Синов изоляцияловчи ускунанинг 
бутун узунлигига ёки камида унинг 20 см узунлигига кучланиш бериш билан амалга 
оширилади. Изоляцияловчи арқонлар электродлар орасидан камида 4 м/минут тезликда 
тортиб ўтказиш йўли билан синалади. Бунда электродларни шундай қўйиш керакки, улар 
арқон билан камида 25 см узунликда контактда бўлиши лозим. Электродлар арқонни 
ифлос қилмаслиги ва унга шикаст етказмаслиги зарур. Арқонлар ҳар гал тозалангандан ва 
қуритилгандан кейин қўшимча синовдан ўтказилиши лозим. Электр синовларида (яхлит 
ёки қисмлари) ускунадан ўтаётган токнинг миқдори 500 мкА дан ошиб кетмаслиги зарур. 
Синов кучланиши миқдорига етганидан сўнг, 60-секунддан бошлаб токнинг миқдори 60 
секунд мобайнида назорат қилиб турилади. 
3.1.18. Агар синов вақтида тешилиш, изоляцияловчи қурилма юзасида электр ёй 
билан чокни қоплаб ўтиш ва тоза разрядлари бўлмаганда, токнинг қиймати меъёрдагидан 
ошмаганда, диэлектрик йўқотишлардан маҳаллий қизишлар йўқлигида синовлар 
қониқарли ўтган ҳисобланади. 
3.1.19. Арқондан ташқари, ҳар бир изоляцияловчи восита истеъмолчига 
топширишдан ва ишлатишдан аввал силикон мойи билан ишлов берилиши лозим. 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling