Тирисорли кучланиш ростлагичи
Download 107.28 Kb.
|
Тирисорли кучланиш ростлагичи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кучланишни фаза бошқаруви
- Кучланишини тиристорли ростлаш схемаси
Тирисорли кучланиш ростлагичи Тиристор кучли ярим ўтказгич қурилмалардан бири хисобланади, шу боис ундан катта қувватли энергия ўзгартиргичларини яратишдакенг қўлланилади. Лекин уни ўзига хос томони бор, сабаби шундаки тиристторни ток импульси ёрдамида очиш мумкин, ёпилиши эса ушбу ток нол қийматга эга бўлганида епилади( аниқроқро0и очиқ холатда тутиб туриш токидан). Шу боис тиристорлардан ўзгарувчан токларни коммутациясида фойдаланилади. Кучланишни фаза бошқаруви Тиристорлар ёрдамида ўзгарувчан кучланишни ростлашнинг бир неча усуллари мавжуд : ўзгартиргич чиқишида ўзгарувчан кучланишнинг ярим даври, ( ёки бутутн даври)ларини ўтказиш ёки ўзтказмаслик мумкин, ёки тармоқ кучланишини ярим даврини бошланишидан бироз муддат кечикитирилган “ а” холда узатиш мумкин. Ушбу “а” муддат мобайнида ростлагич чиқишидаги кучланиш нолга тенг бўлади, қувват эса чиқишга узатилмайди.ярим даврнинг иккинчи қисмида тиристор ток ўтказа бошлайди ва ростлагич чиқишида қиришдаги кучланиш пайдо бўлади. Ушбу кечиктирилиш ёки тутилиш муддатини тиристорнинг очилиш бурчаги деб хам юритилади, ва унинг қимати нолга тенг бўлган вақтда киришдаги барча кучланиш чиқишга узатилади, фақат очиқ иристорлаги кучланиш тушиши йўқотилади.бурчак катталашгани сари кучланиш ростлагичи чиқиш кучланишини кисқартириб боради. Тиристорли ўзгартиргични актив юкламага ишлашини куриб чиқамиз. 90 электр градусга тенг бўлган бурчакда чиқишда кириш кучланишини ярими хосил бўлади, 180 эл.градус бурчак да эса чиқишдаги кучланиш нолга тенг. Кучланишни фаза бошқариилиши тамоиллари асосида ростлаш, стабиллаш, ва текис ишга тушириш схемалари барпо этиш мумкин. Текис ишга тушириш схемаларида кучланишини бир маромда нолдан унинг максимал қиймаига кўтариб борилиши керак. Шу боис тиристорни очилиш бурчаги максимал қийматдан нога қараб бир текис ўзгариб бориши керак. Кучланишини тиристорли ростлаш схемаси Элементлар номиналлари жадвали C1 – 0,33мкФ 16В; R1, R2 – 10 кОм 2Вт; R3 – 100 Ом; R4 – ўзгарувчан резистор 33 кОм; R5 – 3,3 кОм; R6 – 4,3 кОм; R7 – 4,7 кОм; VD1 .. VD4 – Д246А; VD5 – Д814Д; VS1 – КУ202Н; VT1 – КТ361B; VT2 – КТ315B. Агар тиристор VS1 ва диодлар VD1-VD4ни мос равишдаги совутгичларга урнатилгса бу тиристорли кучланиш ўзгартиргичи юкламага 10 А бериш имконига эга, яъни 220 В кучланишда 2.2 кВт юкламада кучланишни ростлашимиз мумкин. Қурилмада иккита кувват компоненти диод кўприги ва тиристор. Улар 400 В ва 10 А ток га мўжалланган. Диод кўприги ўзгарувчан кучланишни ярим даврли пульсацияланган кучланишга ўзгартириб берадиярим даврларни фаза бошқарувини тирис тор амалга оширади. R1, R2 резисторлар ва VD5 стабилиторндан ташкил топган парамерик стабилизатор, бошқарув тизимига юборилаётган кучланишни 15 В даражада тутиб турилишини таъминлайди. Резисторларни кетма кет уланиши утиб борувчи кучланишини ортиб бориши ёиилаётган қувватни ортиб бориши учун зарур. Ўзгарувчан кучланишни ярим даври бошида С1 разрядланган, R6 ва R7 резисторлар уланган нуқтада кучланиш нолга тенг. Бу икки нуқтадаги кучланиш аста секин ортиб бориши ва R4 резисторда каршиликни камайиши натижасида VT1 эмитеридага кучланиш унинг базасидаги кучланишдан ортиб бориб транзисторни очиб юборади. VT1, VT2 транзисторлар кам қувватли тиристорни ташкил этишади. VT1 ранзисторнинг база эмитерли ўтишида кучланиш пайдо (чегара кучланиши- пороговое напряжение) бўлиши билан транзистор очилиб VT2 транзисторни очиб юборади, у ўз навбатида тиристорни очади.
Download 107.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling