Монтёрнинг сақлагич камари ва хавфсизлик арқонлари
2.2.13. Монтёрнинг сақлагич камари ҳаво электр узатиш тармоқларида,
электростанция ва подстанцияларда, тақсимловчи ускуналарда баландликда ишловчи
ишчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилади. Камарлар ГОСТ 14185-77,
5718-77 талабларига мос келмоғи лозим.
2.2.14. Ишлаб турган электр ускуналарида иш бажаришда (кавшарлаш ишларидан
ташқари) техник капронли лентадан ёки шунга ўхшаш материалдан қилинган осма
арқонли моитёрнинг сақлагач камарини ишлатиш лозим. Электр ускуналарининг ток
ўтказувчи қисмларидан кучланишни олиб ёки ток ўтказмайдиган қисмларидан
кучланишни олмасдан кавшарлаш ишларини бажариш жараёнида осма занжирли сақлагич
камарини ишлатиш лозим.
2.2.15. Камар карабини қулфлаб беркитилиши ва қимирламайдиган мослама
билан жиҳозланган бўлиши керак.
2.2.16. Динамик силтанишга дучор бўлган камар ишлатишдан олиб қўйилиши
зарур.
2.2.17. Хавфсизлик арқони қўшимча ҳимоя воситаси сифатида ишлатилади. Иш
жойи монтёрнинг сақлагич камарини осма арқони билан ускуналар конструкциясига
мустаҳкам ўрнашиб олиш имконини таъминлай олмайдиган масофаларда хавфсизлик
арқонидан фойдаланиш шарт. Бунинг учун узунлиги камида 10 м ва диаметри 15 мм дан
кам бўлмаган пахтадан қилинган арқондан ёки махсус тўқилган капрон арқондан
фойдаланиш зарур. Арқоннинг статик узилиш юкламаси 10000 Н (1000 кгс)
1
дан кам
бўлмаслиги шарт. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари айланасига маҳкамлаш учун
боғлагич тугуни
2.1-чизмада
кўрсатилган. Хавфсизлик арқонлари карабинлар (пружинали
қисқичлар) билан жиҳозланган бўлиши мумкин.
1
Елка камари монтёрнинг сақлагич камарлари қандай меъёрлар билан синовдан ўтказилса, худди
шу меъёрларда синалиши керак.
2.1-чизма. Хавфсизлик арқонининг сақлагич камари.
20
Do'stlaringiz bilan baham: |