Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш
Тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча
Тўсиқ қурилмалари ва диэлектрик қалпоқлар
2.1.88. Тўсиқ қурилмалари ишчиларнинг бехосдан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга хавфли масофагача яқинлашишдан сақлаш ҳамда тақсимловчи ускуналар участкаларига кириш йўлларини тўсиш учун қўлланилади. Тўсиқ қурилмаларига шчитлар киради. 2.1.89. Шчитлар алиф шимдирилган ва рангсиз лок суртилган қуруқ тахтадан ёки тиниқ электр изоляцияловчи материалдан қилиниши лозим. Уларга хавфсизлик техникаси 17 плакатлари маҳкамланиши ёки «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари»га мувофиқ ёзувлар ёзиб қўйилиши лозим. Шчит конструкцияси маҳкам, қулай, қийшайиши ва ағанашига имкон бермайдиган чоралар кўрилган, оғирлиги эса бир киши кўтариб ўрнатадиган бўлиши даркор. Шчит баландлиги камида 1,7 м, пол билан пастки қисми оралиғи кўпи билан 10 см бўлиши керак. 2.1.90. Шчитларни шундай ўрнатиш керакки, улар хавф пайдо бўлганда ходимларнинг хонадан чиқиб кетишига халақит бермаслиги зарур. 2.1.91. Шчитларнинг кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб туришига рухсат берилмайди. Иш жойини тўсувчи шчитдан кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларгача бўлган масофа «Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари»да қайд этилган масофага мос келмоғи шарт. («Электр ускуналарини ишлатишда хавфсизлик техникаси қоидалари», «Шарқ», 1995 йил, 14-бет). 2.1.92. Тўсиқларни мустаҳкам ўрнатиш ёки маҳкамлаш учун мўлжалланган шчитларни ишлатишдан олдин уларнинг уланган қисмлари мустаҳкамлигини, барқарорлигини ва деталларнинг чидамлилигини текшириш лозим. 2.1.93. Электр токига улаб юборишнинг олдини олиш учун қалпоқларни бир қутбли ажратгич пичоқларига кийгизилади. Қалпоқлар электр хавфсизлиги шартлари бўйича кўчма ерга улагични ўрнатишнинг иложи бўлмаган электр ускуналарининг уланган жойларида қўлланилади. Қалпоқлар ажратгич пичоқларига бемалол кийгизилиши ва унда мустаҳкам туриши зарур. Қалпоқлар резинадан ёки пластмассадан тайёрланади. Уларни ўрнатиш ва ечиб олган асосий ҳимоя воситаларини қўллаган ҳолда амалга оширилиши зарур. Қалпоқларда ёриқлар, дарз кетган жойлар, бегона жисмлар мавжудлиги ва бошқа бузилишларнинг йўқлиги ҳар 12 ойда бир марта текширилиши лозим. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling