Электр ускуналаридан фойдаланиладиган ҳимоя воситаларини қЎллаш ва синаш


Download 0.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/36
Sana22.10.2023
Hajmi0.62 Mb.
#1715559
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36
Bog'liq
Ҳимоя воситаларни куллуш ва синаш Ўзбекча

Изоляцияловчи штангалар 
3.1.10. Оператив ва ўлчов штангаларининг изоляцияловчи қисми қабул қилиш-
топшириш ва ишлатиш синовларида 
3.1.4-бандга
асосан, юқори кучланиш билан 
ўтказилади. Бунда кучланиш штанганинг ишчи қисми ва дастакни изоляцияловчи 
қисмидан ажратиб турувчи ажратгич ҳалқанинг изоляцияловчи қисми томонига 
ўрнатилган вақтинчалик электрод бўлагига берилади. Агар изолятор чиннидан қилинган 
бўлса кучланиш бевосита унинг ҳар икки томошага берилади. 
3.1.11. Намунавий синовларда 500 кВ кучланишли электр ускуналари учун 
мўлжалланган штангаларнинг изоляцияловчи қисмига 0,3 минут мобайнида 850 кВ, кейин 
5 минут мобайнида 650 кВ кучланиш берилади. 
3.1.12. Изоляторларни назорат қилиш учун мўлжалланган ўлчов каллакларини 
қабул қилиш-топшириш синови вақтида 35 кВ, ишлатиш синови жараёнида эса 30 кВ 
кучланиш берилади. 
3.1.13. Қабул қилиш-топшириш ва ишлатиш синовларида ёй ўчириш мосламали 
штангалар 40 кВ кучланиш билан контактлар ажратилган ҳолда 5 минут давомида 
синалади. Синов кучланиши пантографик қамраш ва ерга улагични бирлаштириш учун 
мўлжалланган қисқичли контакт пластина орасига берилади. Синаш даврида юза орқали 
электр ёй билан чокни қоплаб ўтиш, контактлар орасидаги ҳаво оралиғининг тешилиши 
бўлмаслига керак. Агар ёй ўчириш мосламали штанга ишлатилган бўлса, ишлатиш 
синовларидан олдин, ёй ўчириш мосламаси контакт қисмларини тозалаш ва ёй ўчириш 
материали ҳолатини текшириш учун қисмларга бўлинади. 
3.1.14. Ерга улагич штангалари ҳар бир ишлатилишидан олдин ифлослиги
механик шикастланиш бор-йўқлиги ва ҳоказоларни текшириш мақсадида кўздан 
кечирилади. 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари симларига ерга улагич 
йиғма металл штангаларнинг изоляцияловчи қисмлари қабул қилиш - топшириш ва 
ишлатиш синовлари пайтида 100 кВ кучланиш билан 5 минут мобайнида синалади. 
Изоляция сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ерга улагич ажраладиган штангаларнинг 
электр синов муддати ва меьёрлари изоляцияловчи штанга муддати ва меъёрлари кабидир. 
Қолган ерга улагич штангалари учун ишлатиш электр синовлари ўтказилмайди. 
3.1.15. 1000 В гача бўлган оператив штангаларни қабул қилиш-топшириш ва 
ишлатиш синовлари 5 минут давомида 2 кВ кучланиш билан синалади. 


22 

Download 0.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling