Электроэнегетика назорати бўйича
Аккумулятор батареясига уланадиган ёки унга ўтказиладиган авария ва эвакуация ёритилишда чўғланишни лампаларни ишлатиш лозим. 7.2.39
Download 162.5 Kb.
|
ПУЭ 7 узбекча
7.2.38. Аккумулятор батареясига уланадиган ёки унга ўтказиладиган авария ва эвакуация ёритилишда чўғланишни лампаларни ишлатиш лозим.
7.2.39. Оркестр хонасидаги оркестрантларнинг пюпитрларини ёритиш разеткаларга уланадиган ёритгичлар орқали бажарилиши керак. 7.2.40. Томоша корхоналарида иллюминецион ва реклама қурилмаларини улаш учун имконият мўлжалланиши лозим. Катта қувватли электр жиҳозлар 7.2.41. ўт ўчириш насослари, тутаб кетмасликни таъминлайдиган тизимлар ва автоматик ўт ўчириш сигнализацияларининг электр моторларини таъминлаш ТП, ГТШ ёки КТҚ шиналаридан алоҳида линиялар билан бажарилишини мўлжаллаш зарур. Икки мустақил манбалар бўлмаганда кўрсатилган насослари ва 1-тоифани тутаб кетмасликни таъминлайдиган тизимларни ЗАУ қурилмали бўлган хархил трансформаторларга улаш керак. 7.2.42. ўт ўчириш насослари ва тутаб кетмасликни таъминлайдиган тизимларнинг электр моторларини улаш вентиляция ва хавони кондуцияловчи электр истеъмолчиларни ўчириш билан бирга бажарилиши лозим. Ёнғинга қарши пардалар, циркуляция насослиги ва лифтлардан бошқа катта қувватли электр жиҳозларни ҳам зарур бўлганда ўчиришга рухсат этилади. 7.2.43. ўт ўчириш насосларининг меъёрларини автоматик равишда ва қўлда ишга тушириш кўзда тутилади. Масофадан ишга тушириш ўт ўчириш пости хонасидан, автоматик ўт ўчириш бўлмаган тақдирда – ўт ўчириш кранлари олдида жойлашган кнопкадан бажарилади. ўт ўчириш насослари ва тутаб кетмасликни таъминлайдиган тизимнинг электр моторларнинг узиш ўт ўчириш постидан ва насос хонасидан, агар ўт ўчириш пости бўлмаганда насос хонасидан мўлжалланиши керак. ўт ўчириш электр моторларини ишга тушурилишига ўт ўчириш пости хонасидаги ёруғлик ва товуш сигналлари орқали назорат қилинади. 7.2.44. Сахна механизмларининг электр юритмалари механизмларнинг энг чека холатларида автоматик равишда узилади. Кўтарувчи – туширувчи майдончалардаги ва юк кўтарувчилардаги (тельфорладан бошқа) сахнанинг кўтариш механизмларнинг ва ёнғинга қарши пардаларнинг электр юритмалари тез тушиш ва тез кўтаришларда катта тоқли занжирда авария узилишга эга бўлиши керак, у ишга тушгандан сўнг электр юритмаларнинг КТҚ ёки автоматик бошқарув аппаратлари орқали ишга тушишларига йўл қўйилмаслиги керак. Download 162.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling