Ионларнинг 180Сдаги абсолют тезликлари
(см/сек. в ҳисобида)
Катион
|
Тезлиги
|
Анион
|
Тезлиги
|
Н+
NH4+
K+
Ag+
Na+
|
0,003620
0,000760
0,000762
0,000642
0,000520
|
OH-
Br-
I-
Cl-
NO3-
|
0,002050
0,000812
0,000796
0,000791
0,000740
|
Эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги
моддаларнинг ташқа электр майдон таъсирида электр токини ўтказиш ҳусусияти электр ўтказувчанлик дейилади. Эритмаларнинг электр ўтказувчанлиги электролитик диссоциланиш натижасида эритмада пайдо бўладиган ионлар туфайлидир. Эритмаларда электр зарядини ташувчилар ионлар бўлгани сабабли эритманинг элуктр ўтказувчанлиги ионларнинг концентрациясига тўғри пропорционал бўлади. Концентрация ўзгармас бўлгандаэса электр ўтказувчанлик ионларнинг харакатланиш тезлигига тўғри пропорционал бўлади. Электр ўтказувчанлик вақт бирлиги ичида электролит орқали ўтган электр миқдори (кулонлар) билан ўлчанади. Электр ўтказувчанлик қаршиликка тескари катталик бўлгани учун қуйидагича ёзилади:
(1)
1
L = ----- OM-1
R
Қаршилик ўтказувчининг узунлиги l га тўғри ва кўндаланг кесими s га тенг пропорционал бўлади:
l
R = p ----- (2)
s
бунда: р - солиштирма қаршилик, яъни узунлиги эритма см, кўндаланг кесими эритма см2 бўлган ўтказгичнинг қаршилиги. (1) формулага R нинг қийматини қўйсак:
1 s
L = ----- -----
p l
Солиштирма қаршиликка тескари қиймат 1/р солиштирма электр ўтказувчанлик дейилади ва грекча каппа - х ҳарфи билан белгиланади. Солиштирма электр ўтказувчанлик эритма куб сантиметр эритманинг лектр ўтказувчанлиги бўлиб, ом-1*см-1 бирликда ўлчанади.
Қуйидаги 5-жадвалда баъзи электролитлар эритмаларининг солиштирма электр ўтказувчанлик қийматлари келтирилган.
5 - жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |