Электромагнит майдон


Download 12.36 Kb.
Sana16.06.2023
Hajmi12.36 Kb.
#1507825
Bog'liq
Электромагнит майдон


Электромагнит майдон
Фақатгина биргаликда мавжуд була олувчи ўзгарувчан электр ва магнит майдон электромагнит майдон дейилади.ЎЗ-ўзидан «Нима учун ўзгарувчан электр ва магнит майдонлар бир биридан айро холда мавжуд бўла олмайди?» деган саволнинг туғилиши табиий. Чунки электр ёки магнит майдонлардан бирининг ўзгариши унинг атрофида бошқасининг вужудга келишига олиб келади. Фазонинг у ёки бу сохасида электромагнит майдон юзага келтирилса, тебраниш манбаи у атрофга жуда катта тезликда тарқалади (электромагнит тўлқинлар). Ўзгарган магнит майдоннинг ўзгарувчан электр майдонни юзага келтириши тажрибада Фарадей томонидан амалга оширилган бўлса, электромагнит тебранишлар ва унинг атрофга тарқалиши билан боғлиқ назария Максвелл томонидан яратилган.
Электромагнит тўлқинлар қандай юзага келишига қарамай улар бўшлиқда (вакуумда) бирдай тезликда тарқалади.
Электромагнит тўлқинлар ўз табиатига кўра бир неча турларга бўлинади: радиотўлқинлар; ёруғлик тўлқинлари, рентген нурлари ва гамма нурланиш. Улар орасида кескин чегара йўқ. Улар бир-биридан юзага келиш механизми билан фарқ қилади. Масалан ёруғлик нурлари битта квантининг энергияси бир неча электрон вольтни ташкил қилса, гамма нурланиш квантининг энергияси мегаэлектронвольтларни ташкил қилади. Радиотўлқинлар радиотўлқинларни узатувчи қурилмаларда уларнинг тебраниш контури деб аталувчи элементида юзага келтирилиб, очиқ тебраниш контури деб аталувчи элементи ёрдамида атрофга тарқатилади. Рентген нурлар бир неча юз электронвольт энергияга эга бўлган электронларнинг тормозланиши натижасида юзага келади. Гамма нурланишлар атом ядросида юз берадиган жараёнлар натижасида хосил бўлади. Юқорида айтиб ўтилган нурланишлар коинотдаги юлдузларда юз берадиган турли ўзгаришларда ҳам юага келади.
Download 12.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling