Электромагнит сарф ўлчагичлар Электромагнит (индукцион) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи


Download 77 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi77 Kb.
#1543830
Bog'liq
elektromagnit sarf lchagichlar


Aim.uz

Электромагнит сарф ўлчагичлар
Электромагнит (индукцион) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ташқи магнит майдони таъсирида электр токини ўтказувчи суюқлик оқимида ҳосил бўлган ЭЮҚ ни ўлчашга асосланган. Индукцион сарф ўлчагичнинг схемаси 4.7-расмда кўрсатилган.
Магнитнинг N ва S қутблари орасида магнит майдони куч чизиқлари йўналишига перпендикуляр равишда суюқлик қувури 1 ўтади. Қувурнинг магнит майдонидан ўтадиган қисми номагнит материал (фторопласт, эбонит ва бошқалар) дан тайёрланади. Қувур деворларида бир-бирига диаметрал қарама-қарши йўналган ўлчаш элеткродлари 2 ўрнатилган. Магнит майдони таъсирида суюқликдаги ионлар ҳаракатга келади ва ўз зарядларини ўлчаш электродларига бериб, уларда ЭЮК ҳосил қилади. Оқим тезлигига мутаносиб, ЭЮК нинг қиймати, магнит майдони ўзгармас бўлганда, электромагнит индукциясининг асосий тенгламаси орқали аниқланадн:
E=B·D·vўрт (4.16)
бу ерда, В —магнит қутблари оралигида ҳoсил бўлган электр магнит индукция, Тл; D — қувурнинг ички диаметри (электродлар орасидаги масофа), м; vўрт —оқимнипг ўртача тезлиги, м/с.
Тезликни Q ҳажмий сарф орқали ифодаласак
  (4.17)
Б у ифодадан ўзгармас маг­нит майдонида ЭЮК нинг қиймати сарфга тўғри мутаносиб эканлиги келиб чиқади. Индукцион сарф ўлчагичлар электр ўтказиш қобилияти 10-3...
10-5см/м дан кам бўлмаган суюқликларда ишлатилади.
Ўзгармас магнит майдонга эга бўлган индукцион сарф ўлчагичларнинг асосий камчилги — магнит электродларида қутбланиш ва гальваник ЭЮКнинг пайдо бўлишидадир. Бу камчиликлар ҳаракатдаги суюқликда магнит майдон томонидан индукцияланган ЭЮК ни тўғри ўлчашга йўл қўймайди ёки қийинлаштиради. Шунинг учун, Ўзгармас магнит майдонига эга бўлган сарф ўлчагичлар суюқ металлар, суюқликнинг пульсланувчи оқими сарфини ўлчашда ва қутбланиш ўз таъсирини кўрсатишга улгурмайдиган қисқа вақтли ўлчашларда ишлатилади. Ҳозир индукцион сарф ўлчагичларнинг кўпчилигида ўзгарувчан магнит майдонидан фойдаланилади. Агар магнит майдон τ вақтда f частота билан ўзгарса, ЭЮК қуйидаги тенглама орқали аниқланади:
  (4.18)
бу ерда,
 —индукциянинг амплитуда қиймати.
Ўзгарувчан магнит майдонида электрокимёвий жараёнлар ўзгармас майдонга қараганда камроқ таъсир кўрсатади. Ўзгарувчан магнит майдонли индукцион сарф ўлчагичнинг принципиал схемаси 4.8-расмда кўрсатилган. Чизмада қуйидаги белгилар қабул қилинган: СБЭЎ — ўзгарувчан магнит майдонли сарф ўлчагичнинг бирламчи электромагнит ўзгартгичи; Магнит майдон электромагнит 4 ёрдамида ҳосил бўлади: ОК—оралиқдаги ўлчаш кучайтиргичи 0...5 мА ўгзармас ток чиқиш сигналига эга бўлган ўзгартгич; ЎА—ўлчов асбоби, интегратор ва ҳоказо; R — қаршилик.
Қувур 1 нинг номагнит қисми ичида электромагнит 4 ёрдамида тенг бўлинмали
м агнит майдон ҳосил бўлади. Суюқликда магнит майдони таъсирида ҳосил бўлган ЭЮК суюқлик capфига тўғри мутаносиб бўлиб, электродлар 2 ва 3 орқали оралиқдаги ўлчаш кучайтиргичига узатилади, бу ерда,н сарфга мутаносиб кучланган сигнал чиқади. Кучланган сигнал сарф бирлигида даражаланган ўлчаш асбобига келади. Унификациялашган электр чиқиш сигналининг (О...5мА) мавжудлиги иккиламчи назорат асбобларини қўллашга имкон беради.

Индукцион сарф ўлчагичлар бир қатор афзалликларга эга.


Булар инерцион эмас, бу ҳол тез ўзгарувчан сарфларни
ўлчашда ва уларни автоматик ростлаш тизимларида ишлатишда
жуда муҳим. Ўлчаш натижаларига суюқликдаги заррачалар ва газ пуфакчалари таъсир қилмайди. Сарф ўлчагичнинг кўрсатишлари ўлчанаётган суюқлик хусусиятларига (қовушоқлик, зичлик) ва оқим характерига (ламинар, турбулент) боғлиқ эмас.
Электромагнит сарф ўлчагичларнинг камчиликларига ўлчанаётган муҳит электр ўтказувчанлиги қийматининг минималлигига қўйилган талабни киритиш лозим, бу уларни қўлланиш доирасини чеклайди. Ўлчаш схемасининг мураккаблиги.
Индукцион сарф ўлчагичлар 1...2500 м3/соат ва ундан катта чегарада диаметри 3...1000 мм ва ундан катта қувурларда, суюқликнинг чизиқли тезлиги 0,6... 10 м/с гача бўлганда, сарф ўлчашларни таъминлай олади. Асбобларнинг аниқлик синфи 0,6; 1; 1,5; 2; 2,5.



Aim.uz



Download 77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling