- Ахборотлашган жамият – кўпчилик ишчилар ахборотни, айниқса унинг юқори шакли – билимни ишлаб чиқиш, сақлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш билан банд бўлган жамият.
- Ахборотлашган жамиятда жамиятнинг моддий ва технологик базаси АКТ базасидаги турли тизимлар ҳисобланади.
- Бундай ҳолатда жамиятни ахборотлаштириш – фуқаролар, давлат хукумат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ҳуқуқларини амалга ошириш ва ахборотга талабларини қондириш учун ахборот ресурсларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш асосида оптимал шартларни яратишга қаратилган ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник жараён.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - АКТ ни ривожлантириш индекси (ICT Development Index – IDI, ITU томонидан статистикалар асосида аниқланади) 11 та кўрсаткични турли давлатларда ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги ютуқларни назорат қилувчи ва таққословчи битта ўлчамга (0 дан 10 гача шкала бўйича) бирлаштирувчи таркибий индекс ҳисобланади.
- IDI нинг асосий мақсади қуйидагиларни ўлчаш ҳисобланади: • мамлакатда ва бошқа мамлакатлар билан таққослаганда АКТ ни ривожланиш даражаси ва вақт бўйича эволюцияси; • ривожланган мамлакатлар каби ривожланаётган мамлакатларда ҳам АКТ ни ривожланиш жараёни; • рақамли портлаш, яъни АКТ ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлараро ажралиш.
ЭЛЕКТРОН ХУКУМАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ - Ҳозирги вақтда хукумат ва унинг фуқароси орасидаги ўзаро таъсир ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фаол амалга ошиб бормоқда.
- Замонавий ҳуқуқий демократик давлат “фуқаро-хукумат”, “фуқаролик жамияти - хукумат” ўзаро ахборот муносабатлари, ахборот манфаатларининг баланси ва бу балансни меъёрларда, авваламбор ахборот қонунларида мустахкамлашга эришишга интилади.
- Хукумат ва жамият, алоҳида фуқаронинг ўзаро таъсирини оптималлаштириш учун “электрон давлат” (“электрон хукумат”) моделидан фаол фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |