1-Mavzu. Kirish. Elektron hukumat tizimida foydalanuvchilarni boshqarish va foydalanuvchilarni identifikatsiyalashni joriy etishning tashkiliy, huquqiy va moddiy-texnik shart-sharoitlari. 2-Mavzu. Elektron hukumat tizimida foydalanuvchilarga xizmat ko‘rsatuvchi sektorlar G2C, G2V,G2G, G2E, G2F. Elektron hukumat infrastrukturasi, interaktiv davlat xizmatlari turlari.
Usmanova N.B., D.Sc. TATU, MUTvaT kaf. prof.
ELEKTRON HUKUMAT TIZIMIDA FOYDALANUVCHILARNI BOSHQARISH VA FOYDALANUVCHILARNI IDENTIFIKATSIYALASH
Reja: - Jamiyat rivojida axborotlashtirishning roli
- Elektron hukumatni shakllantirish
- Elektron hukumat bo'yicha me'yoriy hujjatlar
- Elektron hukumatda foydalanuvchini identifikatsiya qilish zarurati.
- Mavzu bo'yicha topshiriq
ЖАМИЯТ РИВОЖИДА АХБОРОТЛАШТИРИШНИНГ ЎРНИ - Ахборотлаштириш – худудий тақсимланган ахборот ресурсларини бирлаштирувчи телекоммуникация инфратузилмасини қуриш ва ривожлантиришга йўналтирилган сиёсат ва жараёнлар.
- Ахборотлаштириш жараёни:
- ахборот технологиялари ривожланишининг натижаси; - технологик, маҳсулотга йўналтирилган ишлаб чиқаришнинг постиндустриал холатига трансформацияси. - Ахборотлаштириш асосида кибернетик усуллар ва бошқарув воситалари, шунингдек, ахборот ва коммуникация технологиялари воситалари ётади.
ЖАМИЯТ РИВОЖИДА АХБОРОТЛАШТИРИШНИНГ ЎРНИ Ахборотлашган жамиятни тавсифловчи мезонлар: - Технологик: ишлаб чиқаришда, муассасаларда, таълим тизимида кенг қўлланиладиган ахборот технологиялари.
- Ижтимоий: ахборот яшаш сифатини ўзгартиришнинг муҳим стимулятори сифатида юзага чиқади, ахборотга кенг киришда «ахборот онги» шаклланади ва тасдиқланади.
- Иқтисодий: ахборот иқтисодиётда ресурс, хизмат, товар, қўшилган қиймат ва бандлик манбаи сифатида калит омилни ташкил этади.
- Сиёсий: ахборот эркинлиги сиёсий жараёнларда турли класслар ва аҳоли ижтимоий қатламлари орасидаги ўсиб бораётган иштироки билан характерланадиган етакчи ҳисобланади.
- Маданий: ахборотнинг маданий қийматини алоҳида индивид ва бутун жамият ривожининг манфаатида ахборот қимматини тасдиқлаш воситасида белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |