Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари


Download 0.51 Mb.
bet2/4
Sana16.03.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1278713
1   2   3   4
Bog'liq
Электрон почта хизмати ва унинг имкониятлари

Хабарларнинг турлари. Хабарлар турли кўринишда бўлиши мумкин масалан: матн, график, расм, овоз ва видео маълумотлар. Юборилиши режалаштирилаётган маълумотларнинг ҳажми бўйича ҳам чегараланиш мавжуд. Ҳар бир почта провайдери ўзининг сиёсатига эга бўлиб битта хабарнинг 2, 5, 10Мб ҳажмгача бўлган хабарларни юборишни таъминлайди. Агарда бу ҳажм ошиб кетса катта ҳажмдаги хабарларни Rar ёки Zip дастурлари ёрдамида архивлаб юбориш тавсия этилади.
Электрон почта манзили. Электрон манзил @ белгиси билан ажратилган икки қисмдан иборат, яъни манзилгоҳ @ фойдаланувчи номи. Электро манзилга мисол тарикасида. tuit@tuit.uz, tuit@inbox.uz ларни келтириш мумкин, бу электрон манзиллар “tuit” номли ишлатувчининг http://mail.tuit.uz, http://inbox.uz почта серверида жойлашган почта кутиси хисобланади.
Хабарларни узатиш ва қабул қилиш. Ташкил қилинган электрон почта орқали бошқа электрон манзилга хат жўнатиш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз: дастлаб, mail.ru Web саҳифаси ишга туширилади ва экранда ҳосил бўлган ишчи ойнанинг Имя дарчасида фойдаланувчи электрон манзили ва Пароль дарчасида пароли киритилади ва Войти тугмачаси босилади. Кому дарчасига хат жўнатилиши керак бўлган электрон манзил, Копия дарчасига, агар шу хат бошқа манзилга ҳам жўнатилиши керак бўлса, ўша манзил, Тема дарчасига хат мавзуси ёзилади. Хат мазмуни пастки бўш ойнага ёзилади ва Отправить тугмачаси босилади. Агар хат тўғри жўнатилган бўлса, у ҳолда экранда Успешно отправлен маълумоти пайдо бўлади. Фойдаланувчи электрон манзил орқали компьютер хотирасидаги ихтиёрий файлларни ҳам жўнатиши мумкин. Бунинг учун Прикрепить тугмачаси босилади. Агар бир нечта файлни жўнатиш керак бўлса, қолган файллар ҳам шу тартибда танланади.
Фойдаланувчи электрон почтасига келган хатларни кўриши учун Входящие буйруғи танланади. Экранда почтага келган хатлар рўйхати пайдо бўлади. Унда хат кимдан, мавзуси, почтага қачон келиб тушган ва файл ўлчами тўғрисида маълумот сақланган. Фойдаланувчи хатни ўқиши учун, Тема бандида сичқончанинг чап тугмачаси босилади. Экранда хат мазмуни пайдо бўлади. Фойдаланувчи хатни ўқиши ва агар зарурият бўлса ФайлПечать буйруғи орқали принтерда чоп қилиши мумкин. Электрон почтадаги кераксиз хатни ўчириш учун дастлаб у белгиланади ва Удалить тугмачаси босилади. ўчирилган файл Корзинага бориб тушади. Корзинани тозалаш Очистить Корзина буйруғи орқали амалга оширилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling