2022 йил 29 октябрь куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан Тошкент молия институтининг 3-ТТЖ да кафедра хафталиклари доирасида “СЎЗ БОШИ АССАЛОМ, ИШ БОШИ ИНТИЗОМ” мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” педогог-ходимлари, “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети тютерлари ва 3-ТТЖ да талаба қизлари қатнашдилар.Таълим-тарбия ҳақида сўз кетганда, Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир”, деган чуқур маъноли фикри ёдимизга тушаверади. Буюк маърифатпарвар бобомизнинг бу сўзлари асримиз бошида миллатимиз учун қанчалар муҳим бўлган бўлса, ҳозирги вақтда ҳам шунчалик, балки ундан ҳам кўпроқ долзарб аҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |