Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти
|
Электрон ҳукумат термини хукумат томонидан АКТдан фойдаланиб, бир қатор амалий функцияларини тўлақонли бажариши назарда тутади.
Хусусан, Интернет ва тегишли технологиялар томонидан таклиф этилган тармоқ салоҳияти тузилмалари ва ҳукуматнинг ишлаш жараёнини трансформацияси тушунилади.
|
Электрон ҳукумат атамаларини қуйидаги тўртта асосий қисмлари орқали умумлаштириш мумкин. Электрон ҳукумат қуйидагича тавсифланади1.
АКТ дан фойдаланиш (компьютер тармоқлари (Глобал тармоқлар - WAN (Wide Area Network) ўзига бутун дунё бўйича ҳамма абонентларни, локал ва минтақавий тармоқларни ўзига телефон ёки спутник алоқа тармоғи орқали бирлаштиради), интернет, факс ва телефон).
Ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаш (ахборот билан таъминлаш, хизматлар, маҳсулотлар, мамурий бошқарув).
Фуқаролар билан ҳукумат муносабатларини ривожлантириш (янги алоқа каналларини яратиш, сиёсий ёки маъмурий жараёнларига фуқароларни тарғибот ва ташвиқотлар орқали жалб қилиш).
Белгиланган стратегияларга мос равишда иштирокчиларни жараёнларда қатнашиш қийматини белгилаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |