Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш босқичлари


Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари ва уларга қўйиладиган асосий талаб


Download 0.51 Mb.
bet12/21
Sana21.08.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1669029
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
Электроника фанининг мазмуни, электрониканинг ривожланиш бос ичл

Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари ва уларга қўйиладиган асосий талаб.

Кучайтиргичларнинг чиқиш каскадлари (ЧК) юкламада 0,01÷1000 Вт бўлган етарлича катта қувватни таъминлаши зарур. ЧКлари кучланиш манбаининг асосий қувватини истеъмол қиладилар. Шунинг учун, ФИКни ошириш мақсадида сокинлик режимида (яъни сигнал бўлмаган ҳолда) каскаднинг токи нолга яқин бўлиши мақбул. Эмиттер қайтаргич турдаги бир тактли ЧКлар А синф режимида ва ФИКнинг кичиклиги сабабли чиқиш қувватининг кичик қийматларида ишлайди. Чиқиш қуввати катта ЧКларда фақат икки тактли кучайтиргич каскадлар ишлатилади. Бундай кучайтиргичлар В ва АВ синф режимларида транзисторларнинг кетма-кет ишлаши билан таъминланади.

  1. В синфига мансуб икки тактли кучайтиргич схемасига изоҳ беринг.

Схемада абсолют қийматлари тенг +ЕМ ва -ЕМ икки қутбли кучланиш манбалари ишлатилган. Сокинлик режимида ЭЎларда кучланиш нолга тенг бўлгани учун иккала транзистор берк бўлиб, кучланиш манбаидан энергия сарфланмайди. Киришга UКИР нинг мусбат ярим даври берилганда VT1 очилади ва юклама орқали IЭ1 ток оқиб ўтади. Манфий ярим даврда VT2 очилади ва IЭ2 ток юкламадан қарши йўналишда оқиб ўтади.

  1. АВ синфига мансуб икки тактли кучайтиргич схемасига изоҳ беринг.

VT1 ва VT2 чиқиш транзисторларини бошқарувчи кучланишни ҳосил қилиш учун кучайтиргичда VT3 асосидаги қўшимча каскад ишлатилган. У УЭ схемада уланган. Резистор R чиқиш токи бўйича кетма–кет Манфий ТА занжирини ҳосил қилади. У каскад иш режимини барқарорлайди. Бундан ташқари, VT3 транзистор бутун ЧК кучайтириш коэффициентини оширади. R қаршилик қиймати шундай танланадики, А нуқта потенциали, сокинлик режимида нольга тенг бўлсин.

  1. АВ синфига мансуб икки тактли кучайтиргич схемасида VT1, VT2, VT4 ва VT5 транзисторларининг вазифалари.

VT4 ва VT5 транзисторлар VT1 ва VT2 транзисторларни ўта юкланишдан сақлаш учун хизмат қилади. VD1 ва VD2 диодлар БТГ билан биргаликда АВ синф иш режимини таъминлаш учун силжитиш занжирларини ҳосил қилади. Силжитиш занжирлари VT1 ва VT2 транзисторларга эмиттер – база кучланишларни бериш учун хизмат қилади. БТГ токи I0 сигнал мавжуд бўлмаганда, диодлардаги кучланиш пасайиши кичик бўладиган қилиб танланади, VT1 ва VT2 ҳамда VT4 ва VT5 транзисторлар деярли берк ҳолатда бўлади.


  1. Download 0.51 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling