Электроника ва радиотехника кафедраси 9- маъруза


АВ СИНФИГА МАНСУБ ИККИ ТАКТЛИ КУЧАЙТИРГИЧ СХЕМАСИ


Download 325.29 Kb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi325.29 Kb.
#1387152
1   2   3   4
Bog'liq
5Mh65wjAnqOW3wdIUCyhEp9zSk3AOtDEBJcPBzUt

АВ СИНФИГА МАНСУБ ИККИ ТАКТЛИ КУЧАЙТИРГИЧ СХЕМАСИ

АВ СИНФИГА МАНСУБ ИККИ ТАКТЛИ КУЧАЙТИРГИЧ СХЕМАСИ

  • VT1 ва VT2 чиқиш транзисторларини бошқарувчи кучланишни ҳосил қилиш учун кучайтиргичда VT3 асосидаги қўшимча каскад ишлатилган. У УЭ схемада уланган.
  • Резистор R чиқиш токи бўйича кетма–кет Манфий ТА занжирини ҳосил қилади. У каскад иш режимини барқарорлайди. Бундан ташқари, VT3 транзистор бутун ЧК кучайтириш коэффициентини оширади. R қаршилик қиймати шундай танланадики, А нуқта потенциали, сокинлик режимида нольга тенг бўлсин. VD1 ва VD2 диодлар VT1 ва VT2 транзисторлар параметрлари бир хил бўлгани учун В нуқта потенциали (сокинлик режимида каскаднинг ЧК кучланиши) ҳам нолга тенг бўлади.

АВ СИНФИГА МАНСУБ ИККИ ТАКТЛИ КУЧАЙТИРГИЧ СХЕМАСИ

  • VT1 ва VT2 транзисторлар икки тактли ток кучайтиргичнинг елкаларини ташкил этади. Кириш кучланишининг ҳар бир ярим даврида юклама токи кучайтиргичнинг ўз елкаси билан ҳосил қилинади.
  • VT4 ва VT5 транзисторлар VT1 ва VT2 транзисторларни ўта юкланишдан сақлаш учун хизмат қилади. VD1 ва VD2 диодлар БТГ билан биргаликда АВ синф иш режимини таъминлаш учун силжитиш занжирларини ҳосил қилади. Силжитиш занжирлари VT1 ва VT2 транзисторларга эмиттер – база кучланишларни бериш учун хизмат қилади.
  • БТГ токи I0 сигнал мавжуд бўлмаганда, диодлардаги кучланиш пасайиши кичик бўладиган қилиб танланади, VT1 ва VT2 ҳамда VT4 ва VT5 транзисторлар деярли берк ҳолатда бўлади.

АВ СИНФИГА МАНСУБ ИККИ ТАКТЛИ КУЧАЙТИРГИЧ СХЕМАСИ

  • Каскаднинг чиқиш қаршилиги амалда VT2 ёки VT1 транзисторларнинг тўғри силжиган ЭЎлари қаршилигига тенг, яъни жуда кичик бўлади.
  • VT4 ва VT5 транзисторларнинг ҳимояловчи функциялари қуйидагича амалга ошади. Нормал иш режимида улар берк. Катта сигналда ёки чиқиш тасодифан кучланиш манбаининг электродларидан бирига қисқа туташганда VT4 ва VT5 транзисторлардан бири очилади ва натижада ҳимояловчи VT1 ёки VT2 транзисторлар база токининг бир қисми оқади ва шу билан VT1 ва VT2 транзисторларнинг эмиттер – база ўтиши шунтланади. Бу уларни ўта юкланишдан сақлайди.

Download 325.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling