- Принципда таркибий транзистор майдоний ва биполяр транзисторлар асосида ҳосил қилиниши мумкин. б-расмда n – канали p-n ўтиш билан бошқарилувчи МТ ва n-p-n тузилмали БТ асосида ҳосил қилинган таркибий транзистор схемаси келтирилган. Ушбу схема майдоний ва биполяр транзисторларнинг хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган – бу жуда катта кириш қаршилигига эга, ҳамда ток бўйича ва қувват бўйича ҳам жуда катта кучайтириш коэффициентига эга.
Инжекцион - вольтаик транзистор асосидаги таркибий транзистор Дарлингтон (а) ва Шиклаи (б) жуфтлиги схемалари - Улар температура ва кучланиш манбаи қийматлари ўзгаришига нисбатан юқори барқарорликка эга.
Таркибий транзистор - Афзаллиги:
- ток бўйича кучайтириш коэффицентининг юқорийлиги.
- Камчиликлари:
- тезкорлигининг пастлиги, айниқса очиқ ҳолтдан ёпиқ ҳолатга ўтишида. Шу сабабли таркибий транзисторлар асосан паст частотали калитли ва кучайтиргич схемаларида қўлланилади;
- База-эмиттер ўтишидаги тўғри кучланишлар тушиши, оддий транзисторникига қараганда 2 марта юқори ва кремнийли транзисторлар учун 1.2-1.4 В ни ташкил этади;
- Коллектор-эмиттер ўтишидаги юқори тўйиниш кучланиши, кремнийли транзистор учун 0.9 В атрофида, оддий транзисторларда эса 0.2 В.
Ток кўзгуси схемаси - Ток кўзгуси - транзистор элементи схемотехникаси бўлиб, кириш токи билан бошқарилувчи ток генераторини ташкил этади, бунда кириш ва чиқиш токлари хар-хил йўналишларга эга бўладилар ва битта умумий манбага эгадир, хамда токлар нисбати (акс эттириш коэффиценти) кенг диапазонда сақланиб қолади ва кучланиш ва температурага унча боғлиқ бўлмайди. Ток кўзгусининг классик схемаси коллектор занжирларидаги резисторли иккита бир хил ўтказувчанликка эга бўлган транзисторлардан таркиб топган.
БТ асосидаги ток кўзгуси схемаси
Do'stlaringiz bilan baham: |