Электроника ва радиотехника кафедраси


Download 368.5 Kb.
bet2/6
Sana13.02.2023
Hajmi368.5 Kb.
#1195653
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-

Таркибий транзистор

  • Таркибий транзисторларда юклама сифатида резистор ҳам уланиши мумкин. Бундай уланиш битта транзистор сифатида кўрилади, транзисторлар актив режимда ишлаганда ток бўйича кучайтирирш коэффиценти биринчи ва иккинчи транзисторлар кучайтириш коэффицентларининг кўпайтмасига тенг.

Таркибий транзистор

Таркибий транзистор

  • R1 юклама резисторининг қўлланиши таркибий транзисторнинг айрим характеристикаларини яхшилаш мақсадида ишлатилади. Резисторнинг қиймати шундай танланадики, VT1 транзисторининг ёпиқ ҳолатида коллектор-эмиттер токи резисторда VT2 транзисторининг очилиши учун етарли бўлмаган кучланиш (кучланишлар тушиши) ҳосил қилсин. Шундай қилиб VT1 транзисторининг оғиш (утечка) токи VT2 транзистори томонидан кучайтирилмайди, натижада таркибий транзисторнинг ёпиқ ҳолатидаги коллектор-эмиттер умумий токи камаяди. Бундан ташқари R1 резисторининг қўлланиши VT2 транзисторининг ёпилиши ҳисобига таркибий транзистрнинг тезкорлигини оширишга имкон яратади.
  • БТ лардан фарқли МТ ларда таркибий уланиш мавжуд эмад, бунга зарурият йўқ, чунки улар шундай ҳам жуда кичик ткириш токларига эгадир.

Таркибий транзистор

  • Каскадларнинг кучайтириш коэффициентлари ва кириш қаршиликлари учун ифодаларни таҳлил қилиб, уларнинг максимал қийматлари УЭ уланган схемада транзисторнинг дифференциал ток узатиш коэффициенти h21Э=β билан аниқланади деб хулоса қилиш мумкин. h21Э нинг реал қийматлари транзистор тузилмаси ва тайёрланиш технологияси билан аниқ-ланади ва одатда, бир неча юздан ошмайди. Бундан асосан, операцион кучайтиргичларнинг кириш каскадларида қўлланиладиган, махсус супербета транзисторлар мустасно.

Таркибий транзистор (эмиттер қайтаргичи)

Таркибий транзистор

  • Бир нечта (одатда иккита) транзисторни ўзаро улаб h21Э қийматини ошириш муаммосини ҳал қилиш мумкин. Уланишлар шундай амалга оширилиши керакки, транзисторларни ягона транзистор деб қараш мумкин бўлсин. Бир турли транзисторга нисбатан схемалар биринчи марта Дарлингтон томонидан таклиф этилган эди. Шунинг учун Дарлингтон жуфтлиги ёки таркибий транзистори деб аталади.

Download 368.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling