- Мавзу 4 . Дарлингтон жуфтлиги.
- Уилсон ток кўзгуси схемаси.
Режа - Таркибий транзисторлар.
- Дарлингтон жуфтлиги.
- Ток кўзгуси схемаси.
- Уилсон ток кўзгуси схемаси.
- Актив ток трансформатори схемаси.
- Таркибий транзистор (Дарлингтон транзистори ёки жуфтлиги)- ток бўйича кучайтириш коэффицентини ошириш мақсадида иккита ва ундан ортиқ БТ ларнинг уламаси (бирлашмаси). Таркибий транзистор умумий коллектор схемаси бўйича уланган бир неча транзисторларнинг каскадли уламасидир. Олдинги каскаднинг юкламаси сифатида кейинги транзистор каскадининг база-эмиттер ўтиши хизмат қилади, яъни транзисторлар коллекторлари билан уланади, кириш транзисторининг эмиттери эса чиқиш транзисторининг базаси билан уланади.
Таркибий транзистор - Таркибий транзистор- ўзларининг электрик харакатерстикаларини (ток бўйича кучайтириш коэффицентини ошириш) яхшилаш мақсадида икки ва ундан ортиқ транзисторларнинг электрик уламаси. Ушбу схемаларга Дарлингтон, Шиклаи жуфтлиги, транзисторларнинг каскадли уланиш схемалари, ток кўзгуси схемалари киради.
- Схема иккита (камдан-кам уч ва ундан ортиқ) биполяр транзисторларнинг касакадли уланиши бўлиб, унда олдинги каскад эмиттери занжирининг юкламаси кейинги транзистор каскадининг база-эмиттер ўтиши ҳисобланади, яъни олдинги транзистор эмиттери кейинги транзисторнинг базаси билан уланади ва бунда транзисторларнинг коллекторлари ўзаро уланган. Схемада олдинги транзисторнинг эмиттер токи кейинги транзисторнинг базавий токи ҳисобланади.
Дарлингтон жуфтлиги (n-p-n турдаги) Таркибий транзистор - Таркибий транзистор ҳам оддий, яъни битта транзистор сингари 3 та электродга эга. Ток бўйича кучайтириш коэффиценти қувватли таркибий транзисторларда тахминан 1000 га, кам қувватлиларда тахминан 50000 ни ташкил этади. Бу шуни англатадики, таркибий транзистор очилиши учун кичик база токи кифоядир.
Do'stlaringiz bilan baham: |