Электроника ва радиотехника кафедраси


Инжекцион - вольтаик транзистор асосидаги таркибий транзистор Дарлингтон (а) ва Шиклаи (б) жуфтлиги схемалари


Download 368.5 Kb.
bet4/6
Sana13.02.2023
Hajmi368.5 Kb.
#1195653
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-

Инжекцион - вольтаик транзистор асосидаги таркибий транзистор Дарлингтон (а) ва Шиклаи (б) жуфтлиги схемалари

  • Улар температура ва кучланиш манбаи қийматлари ўзгаришига нисбатан юқори барқарорликка эга.

Таркибий транзистор

  • Афзаллиги:
  • ток бўйича кучайтириш коэффицентининг юқорийлиги.
  • Камчиликлари:
  • тезкорлигининг пастлиги, айниқса очиқ ҳолтдан ёпиқ ҳолатга ўтишида. Шу сабабли таркибий транзисторлар асосан паст частотали калитли ва кучайтиргич схемаларида қўлланилади;
  • База-эмиттер ўтишидаги тўғри кучланишлар тушиши, оддий транзисторникига қараганда 2 марта юқори ва кремнийли транзисторлар учун 1.2-1.4 В ни ташкил этади;
  • Коллектор-эмиттер ўтишидаги юқори тўйиниш кучланиши, кремнийли транзистор учун 0.9 В атрофида, оддий транзисторларда эса 0.2 В.

Ток кўзгуси схемаси

  • Ток кўзгуси-транзистор элементи схемотехникаси бўлиб, кириш токи билан бошқарилувчи ток генераторини ташкил этади, бунда кириш ва чиқиш токлари хар-хил йўналишларга эга бўладилар ва битта умумий манбага эгадир, хамда токлар нисбати (акс эттириш коэффиценти) кенг диапазонда сақланиб қолади ва кучланиш ва температурага унча боғлиқ бўлмайди. Ток кўзгусининг классик схемаси коллектор занжирларидаги резисторли иккита бир хил ўтказувчанликка эга бўлган транзисторлардан таркиб топган.

БТ асосидаги ток кўзгуси схемаси

Ток кўзгуси схемаси

  • Резисторлар номиналларининг нисбати акс эттириш коэффицентини белгилайди, ва у 1 дан кичик ва катта бўлиши мумкин (аммо чиқиш транзисторининг ток бўйича узатиш коэффицентидан катта эмас), агар резисторлар бўлмаса, ток 1:1 нисбатта узатилади.
  • Ток кўзгуси схемасининг аниқ ишлаш шарти бу яхши температур алоқа транзисторларнинг конструктив жиҳатдан бир хиллиги ва бу ўз навбатида ИС таркибида осон ишлайди (мослашади).

Уилсон ток кўзгуси схемаси

  • Оддий ток кўзгуси схемаси битта камчиликка эга: чиқиш токи юкламадаги кучланишнинг ўзгаришига боғлиқ. Бу Эрли эффектининг пайдо бўлишига боғлиқ. (Эрли эффекти- база кенглиги модуляцияси-коллектор ўтишидаги тескари кучланишни БТ токларига таъсири. Ушбу эффект БТ ишлаш моделига аниқлик киритади ва БТ ни идеаль ток кучайтиргичи сифатида кўриб чиқиш имкониятини бермайди). Уилсон ток кўзгуси схемаси ушбу эффектни сўндириш имконига эга.

Download 368.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling