- Таркибий транзисторда натижавий ток узатиш коэффициенти алоҳида транзисторлар ток узатиш коэффициентларининг кўпайтмасига тенг. Агар β1 ва β2 лар бир хил қийматга эга бўлса, масалан, 100 га, ҳисоблаб топилган коэффициент β= β1 ∙β2=104 бўлади. Лекин бир хил VT1 ва VT2 ларда β1 ва β2 коэффициентлар IК1 ва IК2 коллектор токлари бир хил бўлгандагина бир-бирига тенг бўлади. IЭ1>>IБ1=IЭ2 бўлгани учун IК2 >> IК1. Шунинг учун β1<< β2 ва β= β1 ∙β2 амалда бир неча мингдан ошмайди.
Таркибий транзистор - β1 ∙ β2
- β= β1 ∙β2=104
- IЭ1>>IБ1=IЭ2 IК2 >> IК1.
- β1<< β2 β= β1 ∙β2
- β= β1+ β1∙β2
Таркибий транзистор - Таркибий транзисторлар турли ўтказувчанликка эга бўлган транзисторлар асосида ҳам ҳосил қилиниши мумкин. Бундай тузилмалар қўшимча симметрияга эга бўлган таркибий транзисторлар деб аталади.
- Бунда кириш транзистори сифатида p-n-p ўтказувчанликка эга транзистор, чиқиш транзистори сифатида эса n-p-n ўтказувчан-ликка эга транзистор ишлатилади. Натижавий токлар йўналишлари, расмдан кўринишича, p-n-p транзисторнинг токлари йўналишига мос келади. Ток узатиш коэффициенти β= β1+ β1∙β2 га тенг бўлади ва амалда Дарлингтон транзисторининг β сига тенг бўлади.
Таркибий транзистор - Принципда таркибий транзистор майдоний ва биполяр транзисторлар асосида ҳосил қилиниши мумкин. б-расмда n – канали p-n ўтиш билан бошқарилувчи МТ ва n-p-n тузилмали БТ асосида ҳосил қилинган таркибий транзистор схемаси келтирилган. Ушбу схема майдоний ва биполяр транзисторларнинг хусусиятларини ўзида мужассамлаштирган – бу жуда катта кириш қаршилигига ва ток бўйича, демак, қувват бўйича ҳам жуда катта кучайтириш коэффициентига эгалигидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |