Электроника ва схемалар 2


Download 42.07 Kb.
Sana05.06.2020
Hajmi42.07 Kb.
#114828
Bog'liq
Мустакил иш вазифаси 1


“Электроника ва схемалар 2” фанидан

1-мустақил иши

Мавзу:

«УМУМИЙ ЭМИТТЕР СХЕМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛГАН БИПОЛЯР ТРАНЗИСТОРЛИ КУЧАЙТИРГИЧ КАСКАДИНИ ҲИСОБЛАШ»


Ишнинг мақсади: умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскадларини техник параметрларини ҳисоблаш ва ўлчаш бўйича амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш.
Мустақил ининг вазифаси:

Multisim дастури асосида умумий эмиттер (УЭ) схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли (БТ) кучайтиргич каскадини хисоблаш



(1- расм).



  1. расм. Умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскади

Ишни бажариш тартиби:

1. Берилган транзисторнинг параметрларини ҳисоблаш.



    1. БТ нинг УЭ схемасига асосан кириш ва чиқиш статик характеристикалар оиласи графигини тузиш.

    2. БТ нинг УЭ схемаси асосида йиғилган вольтампер характеристикаси бўйича транзисторнинг h– параметрларини график усулда аниқлаш.

2. БТ нинг УЭ бўйича йиғилган кучайтиргич каскади элементлари параметрларини ҳисоблаш.

2.1. Каскаднинг қаршилик элементларини хисоблаш.

2.2.Каскаднинг сиғимли элементларини хисоблаш

2.3. Элементларнинг аниқланган параметрлари бўйича Multisim дастури асосида умумий эмиттер схемаси бўйича йиғилган биполяр транзисторли кучайтиргич каскадининг схемасини йиғинг.

3. Кучайтиргич каскадини параметрларини аниқлаш.

3.1 Кучайтиргич каскадини кириш ва чиқиш қаршилигини аниқлаш.

3.2. Кучланиш, ток ва қувват бўйича кучайтириш коэффициентларини аниқлаш.

4. УЭ схемаси бўйича берилган транзисторда йиғилган кучайтиргич каскадини амплитуд-частот характеристикаси графигини тузиш.



Амплитуд-частот характеристикадан кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти ни ва ўтказиш йўлаги Δf ни максимал қийматини аниқлаш.

Вариантлар ва дастлабки маълумотлар хар бир гурух учун ўзининг фан ўқитувчиси томонидан берилади!!!
Download 42.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling