Электроника ва
Download 3.21 Mb.
|
elektronika va sxemotexnika
- Bu sahifa navigatsiya:
- маҳаллий
- мусбат тескари алоқа
- Майдоний транзисторларда ясалган кучайтиргичлар
Тескари алоқа деб чиқишдаги ёки бирор оралиқ звено қурилмаси чиқишидаги энергиянинг бир қисмини унинг киришига узатишга айтилади. Бунинг учун схемага махсус занжир киритилади ва у тескари алоқа занжири деб аталади. Бу занжир кучайтиргич чиқишидаги қувватнинг бир қисмини унинг киришига узатишга ҳизмат қилади. Бир босқични ўз ичига оладиган тескари алоқа - маҳаллий, кўпбосқичли кучайтиргичнинг баърини ўз ичига оладиган тескари алоқа - умумий деб аталади.
Тескари алоқанинг мавжудлиги қурилма чиқишидаги сигналнинг, демак кучайтириш коэффициентининг ҳам ортиши ёки камайишига олиб келиши мумкин. Биринчи ҳолатда кириш сигнали фазаси билан тескари алоқа сигнали фазалари бир - бирига мос келади ва уларнинг амплитудалари кўшилади - бундай тескари алоқа мусбат тескари алоқа деб аталади. Иккинчи ҳолатда эса фазалар тескари бўлиб, амплитудалар бир - биридан айирилади - бундай тескари алоқа манфий тескари алоқа деб аталади. Кучайтиргичларда фақат манфий тескари алоқа (МТА) қўлланилади. МТА нинг киритилиши сигнал кучайишини камайтиради, лекин параметрларнинг барқарорлиги ортади ва ночизиқли бузилишлар камаяди. 6.4 - расмда манфий тескари алоқали бир босқичли кучайтиргич схемаси келтирилган. 6.4 - расм. Бу ерда МТА эмиттер занжирига R^ резистор киритилиши билан амалга оширилган. Кириш кучланиши иКИР ортиши билан эмиттер токи ортади, шу сабабли R^ резисторда кучланиш пасайиши ҳам ортади: UЭ = IЭR^, чунки база- эмиттер ўтишида кучланиш кириш кучланишига нисбатан кичик бўлади UБЭ = UКИР - UЭ. Кириш ва R^ резистордаги кучланишиларнинг ўзгариши бир - бирига тенг деб ҳисоблаш мумкин, яъни база-эмиттер кучланиши ўзариши А UБЭ ни ҳисобга олмаса ҳам бўлади. R^ орқали оқиб ўтаётган ток RK дан ҳам оқиб ўтади, демак, бу токнинг ўзгариши колектордаги резисторда эмиттердаги резистордагига нисбатан RK / R^ марта катта кучланиш ортишига олиб келади Агар AUЭ = AUКИР ни инобатга олсак А _ А UЧИК _ RK ku = = А U КИР R3 Бу ифодага транзисторнинг токка боғлиқ бўлган параметрлари кирмайди. Шу сабабли, коллектор токи эмиттер токидан анча фарқ қилишини ҳисобга олсак, МТА ли кучайтиргичнинг кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти кам миқдорда бўлса ҳам ток қийматига боғлиқ бўлади SR KU = K 1 + SR3 • Кучайтиргич кириш қаршилиги қиймати гКИР = гБЭ + 0R3 МТА ҳисобига ортади. Чиқиш қаршилиги эса манфий тескари алоқа ҳисобига секин ортади ва RK қийматига интилади. Майдоний транзисторларда ясалган кучайтиргичлар Майдоний транзисторлардан кучайтиргич ясашда умумий исток (УИ) схемада уланган майдоний транзисторлар кенг қўлланилади. 6.5 -расмда n - каналли р-п ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторда ясалган кучайтиргич босқичи келтирилган. р-п ўтиш билан бошқариладиган майдоний транзисторда сток ва затворга берилаётган кучланиш ишоралари (қутблари) бир - бирига тескари бўлиши керак. Шу сабабли ўзгармас ток бўйича режим ҳосил қилиш учун RK резистор киритилади ва у кетма-кет МТАни ҳосил қилади. Бундан ташқари, кучайтиргич параллель киришларига ^СиЛ резистор уланади ва у затворни умумий шина билан гальваник алоқасини таъминлайди ва кучайтиргич кириш қаршилигини барқарорлайди. Берилган IC0 сокинлик токи учун R^ катталиги майдоний транзистор сток - затвор ВАХсидан аниқланади (5.3 а -расмга қаранг). ВАХдан иЗИ0 ни аниқлаб R^ ни қуйидаги ифодадан қийналмас аниқлаш мумкин: Download 3.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling