Электроника ва
Download 3.21 Mb.
|
elektronika va sxemotexnika
- Bu sahifa navigatsiya:
- актив ток трансформатори
- Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси
а)
б) 8.6 - расм. Бу ерда Ю элементи ночизиқли юклама, Е1 - барқарорланган кучланиш манбаини билдиради. Резистор R0, ҳамда диод уланиш схемасидаги VT1 транзистор VT2 транзистор сокинлик режимини таъминлаш ва барқарорлаш учун ҳизмат қилади. VT2 учун ишчи нуқта унинг чиқиш характеристикасининг пологой қисмида жойлашади (УБ схемадаги БТ чиқиш характеристикаси расмига қаранг). УБ уланиш схемасида транзистор жуда катта чиқиш дифференциал қаршилигига эга бўлади (бирлик МОм гача). Уланиш схемасига кўра иккала транзисторнинг ҳам база - эмиттер кучланишлари иБЭ бир хил бўлади. 1Б2 токи 1Э2 токидан юз мартага кичик. Шу сабабли, бу токни ҳисобга олмасак, 1Э1 1Э2 га тенг бўлади, демак I2= I1. Натижада I2 чиқиш токи I1 токни акс эттиради. I2 токи деярли VT2 транзистор коллектор ўтишидаги кучланишга боғлиқ бўлмаганлиги сабабли, Е2 кучланиш ёки юкламадаги қаршилик қийматлари ўзгарса ҳам бу ток қиймати деярли ўзгармас қолади. Кириш токи I1 ни ўзгартириб, чиқиш токи I2 ни бошқариш мумкин. Бунинг учун транзисторларнинг эмиттер занжирларига R1 ва R2 резисторлар уланади. Бундай қурилма актив ток трансформатори деб аталади (8.6 б - расм). 8.6 б - расмдан қуйидаги тенгсизлик келиб чиқади: U + I~R1 = U + U.R 2 1 Э1 2 Э 2 Агар R1 ва R2 қаршиликлар номиналлари билан фарқ қилсалар, у ҳолда I2 ток I1 токни ёки “катталашган” ёки “кичрайган” масштабда “акс эттириши” мумкин. Ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмаси Интеграл кучайтиргичлар бевосита боғланган босқич схемалари кўринишида қуриладилар. Бу вақтда босқичдан босқичга ўтганда сигнал доимий ташкил этувчисининг ўзгариши кузатилади. Бу ҳолат эса кейинги босқичларни ишлаб чиқаришда қийинчиликлар туғдиради. Бу камчиликни бартараф этиш мақсадида ўзгармас кучланиш сатҳини силжитиш қурилмалари қўлланилади. Улар сатҳ трансформаторлари деб ҳам аталадилар. Бу вақтда сатҳ силжитиш қурилмаси сигнал ўзгармас ташкил этувчисини кейинги босқичга ўзгаришларсиз узатиши керак, яъни кучланиш бўйича кучайтириш коэффициенти KU ~ 1 бўлиши керак. Операцион кучайтиргичларда U ЧИК сатҳини силжитиш VT1 транзисторда бажарилган эмиттер қайтаргич асосида амалга оширилади. Унинг эмиттер занжирига R1 резистор ва VT2 ҳамда VT3 транзисторларда бажарилган барқарор ток генераторлари уланади (8.7 - расм). Сигнал мавжуд бўмаганда U КИР кириш потенциали олдинги босқич чиқиш кучланишининг ўзгармас ташкил этувчиси қийматига тенг бўлади. UЧИК чиқиш потенциали силжитиш схемаси ҳисобига АU = UБЭ1 + IЭ1R1 катталикка камаяди. 1Э1 ток барқарор бўлганлиги сабабли А U силжиш кучланиши ҳам ўзгармас бўлади. Download 3.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling