“Электротехника ва энергетика” кафедраси профессори т ф. д Тақризчилар


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Download 100 Kb.
bet2/7
Sana15.02.2023
Hajmi100 Kb.
#1201773
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
уткинчи жараён намунавий дастурТош

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда электр энергетика тизими ва қурилмаларида содир бўладиган ўткинчи жараёнлар, уларнинг хусусиятлари ва ўткинчи жараёнларни ҳисоблаш усуллари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир.


Фаннинг вазифаси – талабаларга электроэнергетика тизимидаги содир бўладиган ўтиш жараёнларини назарияси ва уларни амалий ҳисоблашга ва таҳлил қилишга ўргатишдан иборат.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Ўткинчи жараёнлар» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:



  • Электр тизими иш режими, авария режимлари, қисқа туташув жараёнлари ҳамда унда ўткинчи жараёнларни ўтиши; ўткинчи жараёнларга электр юкламаларни таъсири ва уни ҳисоблаш усулларини билиши керак;

  • Талаба қисқа туташув токларини амалий ҳисоблаш усулларини билиши; энерготизимни динамик турғунлиги ва уни яхшилаш чора ва тадбирларини билиши; компьютерда қисқа туташув токлари ва ўтиш жараёнлари параметрларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

  • Талаба электр тизимидаги электромеханик ва электромагнит ўтиш жараёнлари фарқлай олиши; электр машиналарида кузатиладиган ўткинчи жараёнларни ҳисоблаш ва тизим иш жараёнини таҳлил қилиш малакаларига эга бўлиши керак;



Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

«Ўткинчи жараёнлар» фани 6 ва 7-семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математика ва табиий (олий математика, физика) умумкасбий (электротехниканинг назарий асослари, энергетика қурилмалари, электромеханика, лойиҳалаш жараёнларини автоматлаштириш асослари, электр юритма асослари, электромеханика ва ҳ., к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларига эга бўлишини талаб этади.



Download 100 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling