Элэктротехниканинг назарий асослари фанидан лабаратория машғулотлари


Download 1.22 Mb.
Sana16.06.2023
Hajmi1.22 Mb.
#1501380
Bog'liq
1-tartibli O\'J


Элэктротехниканинг назарий асослари фанидан лабаратория машғулотлари
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
БИРИНЧИ ТАРТИБЛИ ЧИЗИҚЛИ ЎЗГАРМАС ТОК ЭЛЕКТР ЗАНЖИРЛАРИДА ЎТКИНЧИ ЖАРАЁНЛАР
Электр занжирининг бир режимдан иккинчи режимга ўтишида содир бўладиган жараѐн ўткинчи жараѐн деб аталади.
Таркибида индуктив ғалтак ва конденсатор элементлари бўлган электр занжирларида ўткинчи жараѐнлар содир бўлади.
Занжирдаги ҳар қандай коммутация – яъни электр занжирини манбага улаш, манбадан ажратиш ѐки қайта улаш ўткинчи жараѐн ҳосил бўлишига олиб келади.
Ўткинчи жараѐннинг физик тушунчаси занжирдаги коммутациягача бўлган режимнинг энергетик ҳолатини коммутациядан кейинги энергетик ҳолатга ўтишини кўрсатувчи жараѐндир.
Ўткинчи жараѐнни таҳлил этишда коммутациянинг иккита қонунидан фойдаланилади.
Бегматов М.Т.
Коммутациянинг биринчи қонунига биноан коммутациягача индуктив ғалтакдан ўтувчи ток бевосита коммутациядан кейинги токга тенг бўлади
Коммутациянинг иккинчи қонунига асосан конденсаторда коммутация- гача бўлган кучланиш бевосита коммутациядан кейинги кучланишга тенг бўлади , яъни конденсатордаги кучланиш сакраб ўзгармайди.
Бегматов М.Т.
I. Ишнинг мақсади:
Электр занжири ўзгармас кучланиш манбаига уландаги занжирда рўй берадиган ўткинчи жараѐнни тадқиқ этиш.
Бегматов М.Т.
II. Ишни бажариш тартиби:
1. 13-расмдаги электр занжир схемасини йиғинг.
2. Осциллографни ишга тайѐрланг. Уни конденсаторга уланг. «Канал усиления» ва «развертка» ростлагичлари билан тасвир ўлчамларини кузатиш учун қулай ҳолатга келтиринг. Экрандан конденсатордаги кучланишнинг ўзгариш графигини калкага чизиб олинг. Осциллограф орқали кучланишнинг максимал қиймати ва сигналнинг даврини аниқланг.
3. Осциллографнинг кириш қисмаларини резисторга уланг; ундаги кучланиш шакли ток шаклини қайтаради. Калкага унинг ўзгариш графигини кўчиринг. R ва C қийматларини ѐзиб олинг.
4. 15 - расмдаги электр занжирини йиғинг.
5. Осциллограф қисмаларини резисторга уланг; ундаги кучланишнинг шакли ток шаклини қайтаради, яъни токнинг ўткинчи жараѐнини кўрсатади. Шаклни қоғозга кўчиринг.
6. Осциллограф қисмаларини индуктив ғалтакка уланг. Кучланиш ва ток графикларини калкага кўчиринг. R ва L қийматларини ѐзиб олинг.
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
IV. Тажриба натижаларини қайд этиш жадвали
Осциллограф қисмаларини актив қаршилик R га улаб занжирдаги ток, конденсатор C ва L ларга улаб эса кучланишлар графиклари шаклини чизиб олинг. Занжир параметрлари R, L ва С қийматларини ѐзиб олинг.
Бегматов М.Т.
1. Тажрибада аниқланган вақт доимийсини ҳисоблаб назарий топилган вақт доимийси қиймати билан таққосланг. Бунда τ вақт мобайнида RL – эле-ментли занжирда i токнинг ѐки RC-элементли занжирда U кучланишнинг ўзининг барқарор режии қийматининг 0,63 қисмигача ортишини инобатга олинг.
Осциллограф экранидан кўчирилган графикларнинг вертикал ва гори-зонтал ўқларига бўлинма қийматларини ток, кучланиш ва вақт бирликла-рида чизинг.
V.Ҳисоблашлар ва тасвирлар
Бегматов М.Т.
VI. Лаборатория иши бўйича хулоса
Тажрибанинг ҳисоблашлар ва тасвирлар бандини бажариб бўлганин-гиздан кейин ўткинчи жараѐнлар ҳақида хулоса қилинг.
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
Бегматов М.Т.
Topshiriq: 15-rasmni Multisim dasturida yig’ing va tahlil qiling
Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling