Эълон!
2022 йил 2-феврал куни соат 14:00 да 37-мактабнинг ўқитувчилар хонасида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишга барча ходимлар таклиф этилади.
Кун тартиби:
1. Сирдарё туман 37-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялашга қаратилган мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши тўғрисида.
Маърузачилар:
Мактаб директори- Бобобек Джураев.
Касаба уюшма қўмитаси раиси-Саламатова Дилдора.
2. Сирдарё туман 37-мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
Маърузачи: комиссия аъзолари- Мамаева Зайнаб .
Сирдарё туман 37-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилиши тўғрисидаги
умумий йиғилишни
ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ
2022 йил 2-феврал “Ок йул” МФЙ.
Раислик қилувчи: Джураев Бобобек- мактаб директори.
Ассалому-алайкум азиз дўстлар!
Сирдарё туман 37-мактаб жамоаси умумий йиғилишида 36 нафар мактаб ходимларидан 28 нафари иштирок этишмоқда. Узрли сабаблар билан 23 нафар ходим йиғилишда иштирок этишмаяпти. Йиғилиш тармоқ Устави талабига кўра иш бошлаш ваколатига эга. Сирдарё туман 37-мактаб жамоаси умумий йиғилишини очиш ҳақида қандай таклиф бор. Йиғилиш очилсин деган таклиф тушди. Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Таклиф бир овоздан қабул қилинди.
Сирдарё туман 37-мактаб жамоаси умумий йиғилишини очиқ деб эълон қиламан.
Йиғилиш ишчи ҳайъатини сайлаб олишимиз керак.
Таклиф учун сўз касаба уюшма аъзоси Шодиева Гулчерага берилади.
Г.Шодиева: йиғилиш ишчи ҳайъатини 3 кишидан иборат қуйидаги таркибда сайлашни таклиф этаман:
1
|
Б.Джураев
|
мактаб директори
|
2
|
Д.Саламатова
|
мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси
|
3
|
З.Насриддинов
|
мактаб ММИБДЎ
|
Do'stlaringiz bilan baham: |