Раислик қилувчи: Маърузачига саволлар борми? Саволлар бўлса ёзма равишда беришингиз ҳам мумкин.
Навбатдаги маъруза учун сўз мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д. Саламатовага берилади. Марҳамат(маъруза тингланади)
Раислик қилувчи: маърузалар юзасидан кимда қандай саволлар, фикр ва мулоҳазалар бўлса марҳамат.
Музокаралар.
Раислик қилувчи: йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. Далолатнома билан таништириш учун сўзни комиссия аъзоси З.Насриддиновга берамиз, марҳамат (далолатнома билан таништирилади).
Раислик қилувчи: Маърузачига саволлар борми? Саволлар бўлса ёзма равишда беришингиз ҳам мумкин.
Раислик қилувчи: 2021-2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси юзасидан кимда қандай саволлар, фикр ва мулоҳазалар бўлса марҳамат.
Музокаралар.
Раислик қилувчи: Яна сўзга чиқувчилар борми? Таклиф тушмоқда якунловчи сўзни мактаб директори га берсакда муҳокамаларга якун ясасак (маъруза тингланади).
Раислик қилувчи: Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Энди рухсатингиз билан муҳокама этилган масалалар юзасидан тайёрланган йиғилиш қарори лойиҳаси билан танишсак. Уни ўқиб бериш учун сўз З.Мамаевага берилади. Раҳмат.
Раислик қилувчи: Ушбу қарор лойиҳасини қабул қилсак бўладими? Ушбу таклифга қўшилган йиғилиш иштирокчиларини овоз беришларини сўрайман.
Қаршилар?
Бетарафлар? Йўқ.
Йиғилиш қарори бир овоздан қабул қилинди.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар муҳокама этилди, қарор қабул қилинди.
Шу муносабат билан Сирдарё туман 37-мактаб жамоасининг умумий йиғилиши ёпиқ деб эълон қилинади.
Йиғилиш ишида иштирок этганларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдириб, ишларингизга омадлар тилаймиз. Эътиборларингиз учун рахмат!
Сирдарё тумани 37-мактабда меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий муҳофаза этиш юзасидан мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2021-2023 йилларга тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида ўтказиладиган умумий йиғилиш
БАЁННОМАСИ
2022 йил 2- феврал 1-сон “Ок йул” МФЙ
Раислик қилувчи:
|
Б.ДЖУРАЕВ
|
Мактаб директори.
|
|
|
|
|
З.Мамаева
|
Йиғилиш котиби
|
36 нафар ходимлардан 28 нафари иштирок этишди.
Узрли сабаблар билан 6 нафар ходим йиғилишда иштирок этмади.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |