Эмиссия касса-операцияларини ташкил етиш ва хисобини юритиш


Эмиссия операцияларини мувофиқлаштириш


Download 68.3 Kb.
bet4/6
Sana01.03.2023
Hajmi68.3 Kb.
#1242393
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Emissiya kassa Курс иши (13)

Эмиссия операцияларини мувофиқлаштириш

Марказий банк Худудий Бош Бошқармаси зарур холларда ўзининг оборот кассасини Марказий банкнинг захира жамгармасидан зарур миқдорда нақд пуллар билан таъминлашга рухсат сураб Марказий банка мурожаат қилиши мумкин. Нақд пул билан таъминлаш хакидаги телеграммалар Марказий банк Худудий Бош Бошқармаси рахбари томонидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Пул муомаласи департаментига юборилади. Оборот кассасини нақд пул билан таъминлаш хакидаги телеграммада куйидагилар курсатилади:
- бешта белгидан иборат назорат раками, бунда дастлабки Марказий банк Худудий Бош Бошқаармаси оборот кассасига нақд пул бериш хакидаги охирги марта олинган рухсатнома ракамининг охирги учта ракамига тугри келади, охирги икки раками эса телеграмманинг ракамига тугри келади.
Марказий банк Худудий Бош Бошқармаси оборот кассасини таъминлаш хисоб – китобини тижорат банкларининг буюртмаларини хисобга олган холда амалга оширади .
Оборот кассасини Марказий банк захира жамгармасидан нақд пул билан таъминлаш бўйича рухсатнома буйрук асосида захира жамгармаларини тасарруф этиш хукуки берилган Марказий банк раисининг уринбосари томонидан имзоланади.
Марказий банк Худудий Бош Бошқармаси оборот кассасидан тижорат банкларининг оборот кассаларига нақд пулларни етказиш « Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва кимматликларни ташишга доир йурикнома »га мувофик амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки таркибий булинмалари Марказий банк Худудий Бош Бошқармаси оборот кассасини нақд пул билан мустахкамлаш бўйича буюртмалар, берилган рухсатномалар ва уларнинг ишлатилиши бўйича хисобини юритадилар.
Муомалага пул чиқариш учун эмиссия рухсатномасига куйидагилар томонидан имзо чекилади:
а) Марказий банкда - Марказий банк раиси;
б) Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармаларида – бош бошқарма бошлиги.
Эмиссия рухсатномалари – Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқарма бошлигига пулларни захира фондларидан айланма кассасига олинган рухсатномалар бўйича курсатилган суммалар доирасида утказишга рухсат бериш, хисоб – китоб касса марказлари директорларига пулларни захира фондларидан айланма кассасига Марказий банк тасарруфидаги худудий бош бошқармаларининг мухри босилган ҳар бир рухсатномаларнинг суммаси доирасида утказиш хукукларини беради.
Захира фондларидан оборот кассага пул утказиш учун берилган эмиссия рухсатномаларида пулнинг банкноталар ва тангаларга ажратилган умумий суммаси кўрсатилади. Марказий банк хисоб – китоб касса марказининг рахбари нақд пул оборотига бўлган эхтиёжга караб муомалага банкноталар ва тангаларни чиқариш нормасини белгилайди.
Захира фондларидан оборот кассасига пул утказиш учун эмиссия рухсатномаларидан Марказий банк бошқармалари рухсатномани олган кундан ташкари 10 иш куни давомида, Марказий банкнинг хисоб китоб касса марказлари рухсатнома олинган кундан ташкари 4 иш куни давомида тулик ёки кисман фойдаланишлари мумкин.
Энг аввал, олинган эмиссия рухсатномасининг мазмуни ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ҳамда код тугри талкин этилишини таъминлаш талаб этилади.Эмиссия рухсатномасидаги сумма назорат калити билан солиштирилади.
Эмиссия рухсатномасининг номери, мансабдор шахсларнинг имзолари борлиги текширилиб курилади.Шундан сунг Ушбу эмиссия рухсатномаси хисоб – китоб марказларида юритиладиган махсус дафтарга руйхатга олинади. Шу дафтарда захира фондларидан олинган пул суммаси кайд этилади.
Тижорат банклари оборот кассасига керакли пул маблагларини олиш учун Марказий банкнинг Вилоят, Коракалпогистон Республикаси, Тошкент шаҳар бош бошқармасининг пул муомаласи бўлимига олдиндан буюртма берадилар ва эмиссия рухсатномаси асосида нақд пулни марказий банкнинг хисоб касса марказининг оборот кассасидан ёки инкассаторлар орқали оладилар.
Операция кассасининг қолдиғи лимитдан ошиб кетган такдирда тижорат банки муассасасининг мансабдор шахслари айнан шу пулни операция кассасининг лимитдан ортиқча қолдиғини Марказий банк хисоб – китоб касса марказининг оборот кассасига топширишларини ташкил этишлари ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кошидаги инкассация бирлашмасининг инкассаторлари орқали бошқа тижорат банкини қўшимча маблағ билан таъминлашни ташкил этишлари лозим.
Операция кассасининг қолдиғи хеч вакт лимитдан ошиб кетмаслиги максадга мувофикдир. Эмиссия рухсатномасисиз муомалага пул чиқариш, муомалага эмиссия рухсатномасида кўзда тутилган суммадан куп миқдорда ва рухсатномадан фойдаланиш муддати тугагандан сунг пул чиқариш, захира фондларига пул утказиш топширикларининг бажарилмаслиги, айланма кассалари лимитининг ошиб кетиши эмиссия - касса интизомини бўзиш хисобланади.
Хозирги кунда республикамизда эмиссия касса операцияларини олиб бориш ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида касса ишини ташкил этиш ва кимматликларни ташишга доир йурикномага мувофик амалга оширилиб келинмокда.



  1. Download 68.3 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling