Эмиссия касса-операцияларини ташкил етиш ва хисобини юритиш
Тижорат банкларини эмиссия фаолияти ва банкнинг капитализациясини такомиллаштириш истиқболлари
Download 68.3 Kb.
|
Emissiya kassa Курс иши (13)
Тижорат банкларини эмиссия фаолияти ва банкнинг капитализациясини такомиллаштириш истиқболлари.
Бугунги кунда мамлакатимизда банк тизимини ислоҳ қилиш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим, устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги туфайли республикамиз иқтисодиётининг бошқа тармоқларида бўлгани каби, банк-молия тизимида ҳам сезиларли ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар асосида ушбу соҳанинг ҳар томонлама қўллабқувватланиши юртимизда халқаро стандартларга мос келувчи замонавий банк тизими шаклланди. Хусусан банк тизимига бўлган ишонч ортиб, пластик карточкалар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, микрокредит ва микролизинг каби хизматларнинг янги турлари ўзлаштирилди. Омонатларнинг эътиборни тортадиган турлари жорий этилди. Шу билан бирга, бозор муносабатларининг тобора такомиллашиб бораётганлиги баробарида банк-молия тизимида рақобат мухитининг кучайиши, ўз навбатида бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш, шунингдек, банкларнинг эмиссион фаолиятини ошириш ҳамда инвестицион жараёнлардаги иштирокини янада фаоллаштиришни тақозо этади. Шуни унутмаслик керакки, банк тизими фаолиятининг асосий вазифаси реал ишлаб чиқаришни кредитлаш, саноатлашган инвестицияларни молиялашда иштирок этишдан иборат. Бугунги кунда ўсиб бораётган фонд бозори инвестция учун саноат ишлаб чиқаришни кредитлашга қараганда тобора маъқул келиб бораётган инвестиция объектига айланиб бормоқда. Ликвидли қимматли қоғозларга қилинадиган банк инвестициялари ички банк бошқаруви масалаларида бир қатор муҳим функцияларни бажаради. Қимматли қоғозлар кредитлардан фарқли ўлароқ кредитлар бўйича даромадлар пасайганда банк бошқарувчилари ва акциядорлари учун муҳим даромад манбаи бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, банкнинг қимматли қоғозларга қўйилмалари юқори ликвидлик манбаини ҳам таъминлайди. Яна шуни алоҳида айтиш лозимки, солиққа тортишдан озод қилинган ёки имтиёзлар берилган қимматли қоғозларга инвестиция қилиш орқали банкларнинг қиматли қоғозларга қўйилмалари банкнинг солиқ мажбуриятларини камайтиришга олиб келади. Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан тижорат банкларининг мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида иштирокини фаоллаштиришга қаратилаётган чора-тадбирлари йилдан-йилга янгича кўринишларда ишлаб чиқилмоқда. Шу маънода, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 июльдаги “Банкларининг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ– 670–сонли Қарори бунга яққол мисол бўла олади. Мазкур Қарорнинг эътиборга молик томони шундаки, унда банк-молия тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиршнинг устувор йўналишлари белгилаб берилган бўлиб, ушбу ҳуқуқий ҳужжат банкларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун қўшимча акциялар чиқариш ва фонд бозорида фаол жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини оширишга кенг йўл очиб беради. Шу билан бирга, у тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги, замонавий ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараёнларида уларни кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош ҳамда экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтиришга янада қулай имконият яратади. Шунингдек, нақд пулларнинг банкдан ташқари айланишини янада қисқартиш, мижозларни биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз таъминлаш, мини банклар тармоғини кенгайтириш ва банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириб, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга туртки бўлди. Шу ўринда, нима сабабдан ислоҳотларнинг ушбу босқичида айнан банкларнинг капиталлашувига чуқур эътибор қаратиляпти, деган хақли савол туғилиши табиий, албатта. Жаҳон банкчилик тажрибасидан шу нарса маълумки, ҳар қандай банкнинг салоҳияти, энг аввало унинг капитали, ресерс базаси ва активлари салмоғи билан баҳоланади. Бинобари, банкнинг ресерс базаси асосан банк капитали ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг банклардаги депозитларидан ташкил топади ва демак, мамлакатдаги ҳар бир фуқаро, ҳар бир хўжалик юритувчи субъект энг асосий инвестор ҳисобланиб, уларнинг банклардаги маблағлари қанча кўп бўлса, банкнинг кредит бериш, инвестиция қилиш, яъни банкларнинг инвестицион жараёнларда иштирок этиш салоҳияти ҳам шунча кучли ва мустаҳкам бўлади. Шунинг учун, давлатимиз раҳбари томонидан айнан банкларнинг капиталлашувини янада оширишга алоҳида эътибор берилаётганлиги бежиз эмас. Чунки бу нафақат банк ресурсларининг асосий қисмини янги, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ёхуд мавжуд корхоналарни модернизациялашга сарфлашга имкон яратади, балки у янги иш ўринларини яратилишига, пировардида эса, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада оширишга ва халқимиў турмуш фаровонлигини яхшилашга ҳам хизмат қилади. Яна, шуниси эътиборлики, ушбу қарор билан тижорат банкларининг акциялари фонд биржаси листингига киритилиши шарт қилиб қўйилганлиги бир томондан, банкларнинг фонд бозоридаги фаолиятини кенгайтиришга қаратилган бўлса, иккинчи томондан, банкларга бўлган ишончнинг нақадар мустаҳкамланиб бораётганлигидан далолат беради. Агарда 2006 йил давомида тижоарт банкларнинг 62,5 млрд.сўмлик акциялари юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотиб олинган бўлса, 2007 йилнинг фақатгина 6 ойи давомида 112,8 млрд.сўмлик банк акциялари чиқарилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида тижорат банкларининг умумий капитали 2007 йилнинг 6 ойлик натижалари йил бошига нисбатан 10.1 фоизга ёки 107,7 млрд.сўмга ортганлигини эътироф этиш жоиздир5 . Тижорат банкларининг қимматли қоғозларга инвестиция фаолиятини такомиллаштириш ҳукуматимиз олдида турган долзарб масалалардан бири бўлиб, у банкларга берилаётган турли имтиёз ва рағбатлар орқали намоён бўлмоқда. Шу ўринда, юқорида зикр этилган қарор мазмунида ҳам бундай имтиёзларни кўриш мумкин. Яъни, мазкур қарорга асосан, тижорат банкларига 2012 йилгача даромад солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилди. Бунинг натижасида, ушбу даромадлар банк иҳтиёрида қолиб, унинг ресурс базасини бойитади ва инвестиция фаолиятини кенгайтиради. Бундан ташқари, улар инвестиция лойиҳаларини молиятилаштириш учун хорижий молия институтларининг жалб қилинган кредит линиялари бўйича тижорат банклари томонидан амалга ошириладиган фоизлар ва бошқа тўловлардан ва тўлов манбаидан олинадиган солиқлардан озод қилинди. Бундай имтиёзнинг жорий этилиши, энг аввало, банкларнинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаб, тўлов қобилиятини оширади. Шунингдек, банкларнинг инвестиция фаолиятини жадаллаштириб, уларнинг янги даромад манбаларини шакллантиришга хизмат қилади. Мазкур қарорда, янги чиқарилаётган тижорат банклари акциялари ҳажмини камида 25 фоиз миқдорида фонд биржаси орқали бирламчи, очиқ жойлаштирилиши ҳам халқимиз учун банк акцияларини сотиб олишда енгиллик яратиш, ҳар биримизнинг хоҳиш-истагимизни тўлиқ қондиришга қаратилганлиги алоҳида аҳамият касб этади. Ҳозирги кунда, хукуматимиз ва Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг қимматли қоғозлар қўйилмаларига нисбатан чеклов ва талаблар ўрнатилган бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, тижорат банкларининг ликвидлилигини ва тўловга лаёқатлилигининг борқарор ҳолатини сақлаб туриш ҳамда мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш ҳисобланади. Булар қуйидагилардан иборат: 1. Банкнинг бир корхона устав капиталига, шунингдек, шу корхонанинг бошқа қимматли қоғозларига қуйилмалари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак; 2. Банкнинг барча эмитентлар устав капитали ва бошқа қимматли қоғозларига инвестициялари миқдори биринчи даражали банк регулятив капиталининг 15% дан ошмаслиги керак; 3. Банкнинг олди – сотди учун нодавлат қимматли қоғозларга қўйилмалари биринчи даражали банк регулятив капиталининг 25 % дан ошмаслиги лозим; 4. Банклар тўғридан – тўғри, бевосита ва билвосита корхоналар (молиявий муассасалар ва хусусийлаштириладиган корхоналардан ташқари) устав капиталининг 20 % дан ортиқ қисмига эга бўлиши мумкин эмас. Юқорида келтирилган банклар томонидан қимматли қоғозларга қўйилмаларни амалга оширишларига доир чекловлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 19 декабрда рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган “Тижорат банклар томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида” ги Низомда аниқ белгилаб қўйилган. Бироқ, мазкур Низом талабларига мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижасида хукумат томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонлар билан ўзгартиришлар кирилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ–56–сонли “Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштирш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Мазкур қарорга асосан, тижорат банкларининг хусусийлаштириш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш учун тижорат банкларига қимматли қоғозларнинг бирламчи бозорида қатнашишларига ҳамда хусусийлаштириладиган корхоналар акцияларининг 50 фоизигача миқдорини сотиб олишга рухсат берилди. Бундай имтиёзнинг жорий этилиши тижорат банкларининг йирик мулкдорга айланишига ва банкнинг келгуси даромадаларини оширишга имконият яратади. Шунингдек, тижорат банкларининг акциялари бўйича жисмоний шахсларнинг дивиденд тарзида олган даромадлари 2010 йилнинг 1 январига қадар солиққа тортишдан озод қилинган. Бу ўз навбатида тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозорида ҳам инвестор, ҳам эмитент сифатида фаол иштирок этишига ва бошқа хизмат турларини (инвестиция воситачиси, инвесиция активларини бошқарувчи ва инвестиция маслахатчиси) таклиф этишини рағбатлантиради. Шунингдек, ушбу қарорга асосан, 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб 3 йил муддатга юридик шахсларнинг тижорат банкларининг депозитларига ва қарз қимматли қоғозларига 1 йилдан ортиқ муддатга жойлаштиришдан олинган фоизли даромадлари солиққа тортишдан озод этилади. Юқорида қайд этилган тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини таъминлашга, уларнинг даромад манбаларини оширишга ва инвестиция фаолиятини кенгайтиришга қаратилган Президент ва хукумат қарорлари, уларда берилаётган турли имтиёзларга давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда. Чунки, тижорат банклари иқтисодиётда йирик потециалга эга бўлган субъект ҳисобланиб, улар бошқа иқтисодий субъектларга қараганда ҳам капитали миқдори, ҳам техник ва технологик таъминлангалиги, ҳам катта ахборот базасига ва энг муҳими, малакали кадрларга эга бўлганлиги билан ажралиб туради. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг қиматли қоғозлар бозоридаги фаолиятини янада ривожлантириш, қимматли қоғозлар портфелини самарали шакллантиришга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ–475–сонли “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди. Мазкур Қарор билан тасдиқланган “2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш дастури"га мувофиқ, институционал инвесторларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолияти стандартларини белгилаб берувчи талаблар ва институционал инвесторлар томонидан корпоратив қимматли қоғозларга қилинадиган инвестицияларнинг сифати ва минимал даражасига ўрнатилган талаблар тўғрисидаги Низомларнинг ишлаб чиқилиши белгилаб берилган. Ушбу низомларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши, табиийки, тижорат банкларининг фаолиятига ҳам тадбиқ этилади. Чунки, жаҳон молия бозорида қабул қилинган қоида кўра, қимматли қоғозлар бозорида институционал инвестор сифатида инвестиция компаниялари, бошқарув компаниялари, инвестиция фондлари, суғурта компаниялари ва тижорат банклари бўлиши мумкин. Юқорида қайд этилган Низомларнинг ишлаб чиқилиши тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятига нисбатан талабларни янада такомиллаштиради. Хукумат томонидан кўрсатилаётган бундай харакатлар ёндашуви энг аввало инвесторларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўлса, иккинчи томондан, қимматли қоғозлар бозоридаги турли фирибгарликларни бартараф этиш ҳисобланади. Хулоса Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида тутган алоҳида мавқеи шундан иборатки, улар бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фарқли равишда, ушбу бозор қатнашчиси сифатида бир вақтнинг ўзида бир неча вазифаларда, хусусан: акциялар, депозитлар ва омонат (жамғарма) сертификатлари, банк векселлари ва қимматли қоғозлар ҳосилаларини эмитенти сифатида; бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат қимматли қоғозларини сотиб олувчи инвесторлар сифатида; ўз мижозларига маслаҳатлар берадиган, депозитар операцияларини бажарувчи, қимматли қоғозларга инвестициялар қилиш учун уларга берилган қимматли қоғозлар ва пўл маблағларини бошқариш бўйича хизматлар кўрсатадиган инвестиция муассасалари ва ҳ.к. сифатида қатнашиши мумкин. Шунигдек, банкларнинг фонд бозорида иштирок этишининг бош мақсадлари этиб, қўйидагилар белгиланган: Фаолиятининг асосий турларини амалга ошириш учун пул маблағларини жалб этиш (ўз пассивларини шакллантириш); Қимматли қоғозларга ўз маблағларини ишвестициялашдан тушадиган даромадни олиш; Қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича мижозларга кўрсатиладиган хизматлардан тушадиган даромадни олиш; Ўз нуфузини ошириш ва янги мижозларни жалб этиш; Акциялар назорат пакетини сотиб олиш йўли билан турли банк ва нобанк тузилмаларни ўзига бўйсундириш; Рақобатчилар, мижозлар, бозор коньюктураси (талаб ва таклифи), нархлар котировкаси ҳ.к. тўғрисида маълумотлар олиш. Ҳар қанадай тижорат банкининг фаолиятида унинг капитали муҳим ўрин эгаллайди. Банк томонидан мижозлар олдидаги мажбуриятларни тўлиқ бажаришда ва шу йўл билан банкнинг нуфузини сақлаб қолишда банк катта миқдордаги капиталга эҳтиёж сезади. Банкнинг ишончли ўз ишини олиб бориши учун ўзининг эмиссия фаолиятини амалга оширишига гувоҳ бўлдик. Тижорат банклари ўз фаолиятини энди бошлаётган даврда уларнинг устав капитали бирламчи ва муҳим молиялаштириш манбаи бўлиб хизмат қилади. Кейинчалик банк фаолиятининг кўлами кенгайиши билан устав капитали банк фаолиятида юзага келадиган рисклардан ҳимояланиш воситаси сифатида кенг қўлланилади. Шунинг учун дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, шу жумладан, Ўзбекистон тижорат банклари устав капиталининг минимал миқдорига нисбатан мажбурий талаб ўрнатилган. Тижорат банкларида капитализация даражасини ошириб боришда, банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги операциялари муҳим аҳамият касб этади. Бунда, банкларнинг инвестицион фаолиятига ҳамда қимматли қоғозлар портфелини самарали шакллантириш ва бошқаришга алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Демак, банкларда қимматли қоғозлар эмиссия портфелини шакллантиришда қуйидаги мулоҳазаларга эътибор бериш керак: Эмиссия қилинаётган қимматли қоғозларни ишончли даромадлилигини ошириш; Депозитлар бўйича юқори фоиз ставкаларни таклиф этиш орқали маблағлари жалб этиш; банк имкон доирасида корпоратив облигацияларни эмиссиясидан фойдаланиш; векселлар муомиласини амалга ошириш бўйича Янги чора тадбирларни ишлаб чиқиш; Хеч бир инвестиция объекти юқорида санаб ўтилган барча хусусиятларга бир пайтда эга бўла олмайди. Шунинг учун, бундай ҳолларда ўзаро муросага келиш муқаррардир. Агар қимматли қоғоз ишончли бўлса, унинг даромадлилиги паст бўлади, чунки ишончлиликни лозим топганлар баланд нархларни таклиф этиб, даромадлиликни пасайтирадилар. Download 68.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling