Emotional intelligence


Download 30.31 Kb.
bet2/3
Sana24.12.2022
Hajmi30.31 Kb.
#1051885
1   2   3
Bog'liq
xoll metodikasi

Эмоциоанал интеллектни ривожлантиришнинг энг мақбул йўли сифатида гуруҳий тренинг, индивидуал тренинг, коучинг, оила-ижтмоий болалар маркзаларида болалар учун тренинглар уюштириш, оилавий тарбия инобатга олинган. Психологияда шахснинг ЭИ ривожлантиришга доир иккита бир-биридан фарқ қилувчи фикр мавжуд. Улардан бирида (Ж.Мейер) ЭИ даражасини ошириб бўлмайди, у барқарор қобилият деб қаралади. Бироқ таълим-тарбия орқали ЭИ даражасини ошириш мумкин экан. Бу ғояни Д.Гоулман ёқлаб чиқди. Чунки инсон миясининг асаб йўллари ҳаётининг ўрта даврига қадар ўсиб ва ривожланиб боришини асос қилиб олинган. ЭИни ифода этаётган олимларнинг фикрича инсоннинг интеллект коэффициенти билан (IQ) унинг муваффақиятлари ўртасида ҳеч қандай алоқа мавжуд эмас. Бу билан энг ақлли одам муваффақиятнинг энг юқори поғонасига чиқади деб айтиб бўлмайди. Инсон муваффақияти интеллектнинг иккинчи кўриниши эмоционал интеллект (EQ)га кўпроқ боғлиқ . Бу ғояни бириничи бора Д.Гоулман илгари сурди.


ЭИ характерловчи бир қатор жиҳатлар мавжуд. ЭИ инсоннинг ўз туйғу ва эмоцияларини тушуниш малакасидир. Стив Павлин эса эмоционал интеллект атроф олам билан самарали ўзаро таъсир ўтказиш учун ўзининг эмоция ва яширин мотивларини тушунишидир деб таърифлайди.
ЭИни баҳолаш билан боғлиқ ҳолатни Википедия қуйидагилар билан изоҳлайди: ” ЭИ ва шахснинг муваффақиятларини ўлчайдиган тестлар йўқ, аммо ЭИ даражасини таққослашнинг қуйидаиги йўлларини бор деб муносабат билдиради. Улар бир нечта, бироқ уларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги учтасини келтириб ўтиш мумкин:

  • Ўз эмоциясида тушкунликни акс этганлиги. Ўз-ўзига паст баҳо бериши, ўзини айбдор ҳис этиши, ва депрессияга мойиллик эмоционал интеллектни паст эканлигини кўрсатади. Инсон ўзидаги ва кечинмаларидаги сабабларни таҳлил этиши қийин. Шахс тушкун кайфият билан ташқи олам билан самарали таъсирлашувда бўла олмайди ва шахсий ҳамда ижтимоий муваффақиятсизликка дучор бўлади.

  • Шахснинг эмоцияни бошқариши. Бу эмоционал интеллектнинг ривожланганлигини билдиради. Инсон бундай ҳолатда ўзининг яширин мотивларини бир қисми сифатида гавдаланади ва у ўз ҳолатини, вақтини бошқаради ва керак бўлган ҳолларда ўзини ўзи рухлантира олади. Бундай ёндашув инсонни ташқи олам билан самарали ўзаро таъсирлашувига олиб келади, мақсадга ва муваффақиятга эришишини кафолатлайди.

  • Шахснинг воқеа-ҳодисаларни эмоция билан кузатиши. Бу эмоционал интеллектнинг энг юқори даражаси ҳисобланади. Бу ерда яширин мотивлар йўқ, балки ўзини ва мақсадларини аниқ тушунишга қаратилган ҳолат мавжуд. Шубҳалар энди уларни чучитмайди. Эмоционал интеллект инсонни ўзини намоён этиш учун ички тормозланиб қолиш йўқлигини англатади. Ҳар бир хатти-ҳаракати мантиқий аҳамиятга эга бўлиб, натижаларга эришишини англатади. Бу шкала эмоционал интеллект ҳақида умумий тасаввурни шаклланишига имкон беради.



Download 30.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling