Эмульсион суртмалар технологияси


Download 155 Kb.
bet1/3
Sana18.06.2023
Hajmi155 Kb.
#1578868
  1   2   3
Bog'liq
6 презентация

Тошкент фармацевтика институти Дори турлари технологияси кафедрси

  • Комбинирланган типдаги суртма дориларнинг технологияси. Дори моддаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб мўътадил технология ишлаб чиқиш қоидалари.
  • Тошкент-2020

Комбинирланган суртмалар – куп компонентли мураккаб суртмалар булиб, уз таркибида турли физик-кимёвий хусусиятга эга булган, суртмаларнинг турли типларини хосил киладиган (эритма, котишма, суспензия, эмульсия) бир нечта доривор модда саклайди.

Комбинирланган типдаги суртмаларни тайёрлашнинг конун-коидалари

  • Комбинирланган суртмаларни тайёрлаш алохида турдаги суртмаларни тайёрлашдаги конун-коидалар билан регламентланади.
  • Бунда хосил буладиган комбинацияларни хисобга олган холда максадга мувофик булган технологик жараёнларнинг кетма-кетлигини белгилаш лозим (масалан, суспензион суртма ва эритма типидаги суртма, эмульсион суртма ва эритма типидаги суртма ва б.)
  • Дорихона шароитида аралаш типидаги суртмалар битта ховончада тайёрланади, керак булса олдин тайёрланган суртма бир четга суриб куйилади.
  • Шу сабабли, агар суртма таркибига суспензия холида суртма хосил киладиган модда берилган булса, биринчи навбатда ховончада айнан суспензион суртма тайёрланади.

Rp.: Ephedrini hydrochloridi 1.0

  • Rp.: Ephedrini hydrochloridi 1.0
  • Mentholi 0.15
  • Protargoli 1.0
  • Lanolini 2.0
  • Vaselini 8.0
  • Misce fiat unguentum
  • Da. Signa. Бурун учун суртма
  • Уз таркибида эритма типидаги суртмани (ментол) ва эмульсион суртмани (протаргол ва эфедрин гидрохлорид) саклаган аралаш суртма

Дорихат технологияси:

  • Биринчи навбатда эритма типидаги суртмани сунг эмульсион суртмани хосил килиш максадга мувофик.
  • Протаргол ва эфедрин гидрохлоридни бирга эритиш мумкин эмаслигини хисобга олган холда (бири электролит иккинчиси – коллоид эритма хосил килади), суртмани куйидагича тайёрлаш лозим.
  • Ховончада 0,15 г ментолни бир неча томчи вазелин мойи билан майдаланади ва вазелиннинг бир кисми билан аралаштирилади.
  • Хосил булган аралашама ховончани бир четига суриб куйилади.
  • Ховончага тортилган эфедрина гидрохлорид солинади ва сувли ланолин таркибига кирган сувнинг ярмида (6 томчи) эритилади. Ушбу эритма сувсиз ланолиннинг бир кисми билан эмульгирланади, суртманинг ментолли кисми билан яхшилаб аралаштирилади ва четга суриб куйилади.
  • Сунг протаргол 6 томчи глицерин билан майдаланади, сувнинг колган микдорида (6 томчи) эритилади ва колган сувсиз ланолин билан эмульгирланади. Хосил булган аралашма олдин тайёрланган суртманинг кисмлари билан аралаштирилади ва колган вазелин оз-оздан кушилиб бир хил консистенцияли суртма хосил килинади.

Download 155 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling