Энди умумий қилиб айтганда Ўзбекистоннинг мавжуд ердан фойдаланиши қуйидаги асосий сабабларга кўра ер ресурсларидан фойдаланишда қатор ҳал қилинмаган муаммоларнинг мавжудлиги оқибатида етарли самарага эга эмас


Download 13.5 Kb.
Sana24.02.2023
Hajmi13.5 Kb.
#1226827
Bog'liq
Xulosa


Хулоса
Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, курс ишини бажариш давомида менга бириктирилган Тошкент вилояти Паркент тумани хақида керакли маьлумотларга яьни ўша туманнинг жойлашган жойи, ахолиси, экалогияси, иқлими, тупроқлари ва кўплаб маьлумотларга эга бўлдим. Бу курс лойихасида кўплаб жадваллар келтирилган масалан 1-жадвалда туман ер фондини тоифалар бўйича ўзгаришининг ўсиш сурьатини кўришимиз мумкин кейинги жадвалларда эса асосий ер тоифалари ва турлари га , туман қишлоқ хўжаликларидаги экин ерлари тупроғининг механик таркиби, ер фондининг ер турлари бўйича тақсимланиши, тумандаги қишлоқ хўжалик корхоналарининг ихтисосликлари ва ўлчамлари диаграммаси, ширкат ва бошқа хўжаликлардаги ерларнинг унумдорлиги ва бошқа аломатлари тавсифлари келтирилган.
Энди умумий қилиб айтганда Ўзбекистоннинг мавжуд ердан фойдаланиши қуйидаги асосий сабабларга кўра ер ресурсларидан фойдаланишда қатор ҳал қилинмаган муаммоларнинг мавжудлиги оқибатида етарли самарага эга эмас. Ер ресурсларидан фойдаланишни бошқаришда маълум тизимни мавжуд булмаслиги, ерлардан оқилона фойдаланишни башоратлаш ва режалаштириш ҳамда ердан фойдаланиш таркибини мақбуллаштиришнинг йўқлиги, ердан фойдаланишда бозор тамойилларини фаол тадбиқ қилинишини етарли эмаслиги, ер ресурсларини қайта тиклашга етарли диққат-эътиборни берилмаганлиги, ердан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш амалиётини мавжуд эмаслиги ва бошқалар. Уларни ҳал қилиш ердан фойдаланишни бошқариш ҳамда жамият ривожининг бугунги босқичида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммоларига илмий асосланган ҳолдаги ёндошувни талаб қилади. Шу сабабли республикада бозор иқтисодиётини вужудга келтирилиши шароитида тизимли ердан фойдаланишнинг концептуал асосларини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Агарда бу муаммоларни тизимли равишда этапма-этап ўз вақтида бартараф этилса мамлакатимиз ривожига иқтисодиётига катта таьсиринли кўрсатади деб ўйлиман.
Download 13.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling