Эндокринологияда хамширалик иши


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги


Download 104 Kb.
bet2/6
Sana30.04.2023
Hajmi104 Kb.
#1414724
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
эндокринологияда хамширалик иши Ўқув дастури

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвийлиги

Эндокринологияда хамширалик иши фани тиббий ва клиник фанлар мажмуасига тааллуқли бўлиб, у V семестрда ўқитилади.


Эндокринологияда хамширалик иши фани талабаларнинг биология, одам анатомияси, нормал ва патологик физиология, биокимё фанларидан олган билимларига асосланади. Ушбу фан фармакология, хирургияда хамширалик иши, акушерлик-гинекологияда хамширалик иши, неврологияда хамширалик иши ва бошқа клиник йўналишдаги фанларни ўзлаштириш учун асос бўлади.


Фаннинг илм –фан, ишлаб чиқариш ва соғлиқни сақлашда ўрни

Эндокринологияда хамширалик иши фани олий маълумотли хамширада тиббий билимлар асосини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. У бошқа заминий фанлар билан биргаликда организм тўғрисида яхлит маълумот бериш, шу билан бирга талабада клиник фикр юритишни ривожланишини таъминлайди.




Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг эндокринологияда хамширалик иши фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион ва педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, технологиялар мажмуаси, компьютер дастурлари, электрон материаллар ҳамда замонавий видеотизимлардан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларда мос равишдаги педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланилади.


АСОСИЙ ҚИСМ


Эндокринологияда хамширалик иши фанига кириш. Эндокрин тизим ҳақидаги таълимот

Фаннинг қисқача тарихи, вазифалари, назарий ва амалий тиббиётда тутган ўрни. Фаннинг бошқа тиббий фанлар тараққиётидаги роли. Ўзбекистонда эндокрин ёрдамини яратилиши. Эндокрин тизими хақида тушунча. Ички секреция безлари. Гормонларнинг тури ва биологик таъсири.Эндокрин тизимни бошқариш механизмлари.




Гипоталамо-гипофизар тизими касалликларида ҳамширалик

Download 104 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling