Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 482.13 Kb.
bet1/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 19 майдаги
ПФ-5997-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ёнғин хавфсизлиги қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин:
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғини, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкини, атроф табиий муҳитни ёнғинлардан ҳимоя қилиш юзасидан умумий ёнғин хавфсизлиги талаблари;
ёнғин келиб чиқиши хавфи юқори бўлган ишларни амалга оширишда ҳамда муҳандислик асбоб-ускуналаридан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талаблари;
ишлаб чиқариш, ижтимоий, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳалардаги объектлар ҳамда маъмурий бинолар учун ёнғин хавфсизлиги талаблари.
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсади ҳамда мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
аҳоли, шу жумладан, тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари билан таништириш ва тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб борсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 октябрь,
649-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарорига


ИЛОВА

Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling