Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида
-боб. Лабораторияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Download 482.13 Kb.
|
ЁХК 649 201020
37-боб. Лабораторияларга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
676. Нефть маҳсулотларининг намуналари тоза, қуруқ шиша идишларга қуйилиши керак. Шишалар 90 фоиздан ортиқ бўлмаган ҳажмда тўлдирилиши ва пробка ёки винт қопқоқлар билан ёпилиши лозим. Намуналарни очиқ идишларда сақлаш тақиқланади. 677. Намуналарни ташиш учун махсус қутилар ишлатилиши керак. 678. Лабораторияларнинг иш жойида ҳар бир турдан 1 kg дан кўп бўлмаган, лекин умумий оғирлиги 4 kg дан кўп бўлмаган ёнувчи моддаларни сақлашга рухсат этилади. 679. Лаборатория хонасидаги нефть маҳсулотлари ва бошқа енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар намуналари ёнғиндан огоҳлантирувчи «Ёнғин хавфи мавжуд: енгил алангаланувчи моддалар» белгиси бўлган махсус металл шкафларда (қутиларда) герметик ёпилган идишларда сақланиши лозим. Шкафлар (қутилар) хонадан чиқишдан қарама-қарши томонга ўрнатилиши керак. 680. Портлаб-ёниш хавфи мавжуд модда ва материаллар билан ишлаш учун мўлжалланган иш столи ва шкафлар зарба пайтида учқун пайдо бўлишини истисно қилувчи ёнмайдиган материаллар билан тўлиқ қопланган бўлиши керак. Кислота, ишқорлар, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар билан ишлашда суюқликнинг стол ёки шкафдан ташқарига тўкилишининг олдини олиш мақсадида ёнмайдиган материалдан тайёрланган қирралар билан қўшимча жиҳозланиши лозим. 681. Ҳаво тортувчи шкафлардаги электр қурилмалар портлашдан ҳимояланган ҳолда бажарилиши керак. Ўчириб-ёқиш мосламаси ва штепсель розеткалари ҳаво тортувчи шкафдан ташқарида ўрнатилиши лозим. 682. Портловчи газ ёки буғлар ажралиб чиқиши билан боғлиқ ишлар фақат ҳаво тортувчи шкафлар ичида бажарилиши керак. Носоз ҳаво тортувчи шкафлардан фойдаланиш тақиқланади. 683. Очиқ олов ёки электр иситиш мосламалари ишлатиладиган стол ва ҳаво тортувчи шкафларда енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни сақлаш, уларни тўкиш ва жиҳозларга юклашга йўл қўйилмайди. 684. Енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар солинган идишларни очиқ олов ва очиқ ҳолатдаги электр иситиш мосламаларида қиздиришга, шунингдек, сув билан таъсирлашадиган кимёвий моддалар ва бирикмалар солинган идишларни иситиш учун сувли ҳаммомдан фойдаланиш тақиқланади. 685. Совитиш ва шамоллатиш тизимлари носоз бўлган лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш мумкин эмас. 686. Сув мавжудлиги белгилари бўлган ва иситиш талаб қилинадиган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар олдиндан сувсизлантирилиши керак. 687. Тўкилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар дарҳол йиғиштириб олиниши ва улар тўкилган жой сув билан ювилиши лозим. 688. Ишлатилган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларни умумий канализацияга тўкиш тақиқланади. 689. Ёнилғи-мойлаш лабораторияларидаги лаборатория идишларини ювиш махсус хоналарда амалга оширилиши керак. Ушбу хоналар ҳаво тортувчи шамоллатиш тизими ва ишлаб чиқариш канализацияси билан жиҳозланган бўлиши лозим. 690. Лаборатория хоналарида ёнувчи газ билан тўлдирилган баллонларни сақлаш тақиқланади. 691. Автотрансформаторлар ва кавшарлаш лампалари махсус ёнмайдиган тагликларга эга бўлиши керак. 692. Kимёвий моддалар билан ишлашда қўйидагилар тақиқланади: а) очиқ оловдан фойдаланиш; б) тўкилган суюқликларни шимдириш учун ёнувчан материаллардан (қипиқ, торф, матодан) фойдаланиш; в) тўкилган кукунсимон моддаларни учқун ҳосил қилувчи материалдан тайёрланган буюмлар билан йиғиб олиш; г) кимёвий моддаларни учқун ҳосил қилувчи материаллардан тайёрланган асбоблар билан парчалаш. Download 482.13 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling