Ёнғинни ўчириш усуллари ва воситалари Режа


Download 356.79 Kb.
bet4/5
Sana23.03.2023
Hajmi356.79 Kb.
#1287319
1   2   3   4   5
4. Кўпик билан ўт ўчириш.
Ишқор билан кислоталар аралашмасининг кимёвий реакцияси ёки сув билан кўпик ҳосил қилувчи модда ва ҳаво аралашмасини механик аралаштириш асосида кўпик ҳосил қилинади.
Кимёвий кўпик 80% карбонат ангидрид гази, 19% сув ва 0,3% кўпик ҳосил қилувчи моддалар ташкил топган.
Механик кўпик эса 90% ҳаво 9,6% сув 0,44% кўпик ҳосил қилувчи моддадан иборат бўлади.
Кўпик билан ўчиришнинг асосий хусусияти, енгил алангаланувчи суюқлик ёки қаттиқ жисмлар юзасини юпқа кўпик қавати билан қоплаб, ёнаётган модда билан ҳаводаги кислород ўртасида тўсиқ ҳосил қилади.
Кўпик тез алангаланувчи суюқликдан анча енгил бўлганлиги сабабли унинг юзасида муҳофаза қобиғи ташкил этади, бу қобиқ суюқлик буғлари ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади, шунингдек кислородни киритмайди.
Кимёвий кўпиклар асосан қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичларда кенг қўлланилади. Механик кўпиклар эса 4 – 6 кўпик ҳосил қилувчи кукунлар ёки аралашмаларнинг сув ва ҳаво билан аралаштирилиши ҳисобига кўпик генераторлари, кўпик ҳосил қилиш стволлари кўпикка айлантириб фойдаланилади.

32-расм. а) ОХП-10 (ККЎ-10), ўт ўчиргичи: 1-қобиқ; 2-дастак; 3-стакан; 4-клапан; 5-стакандан чиқиш тешиги; 6-ишга тушириш дастаги; 7-шток; 8-сачратгич; 9-тиралувчи (запорная) мембрана. б) ОХВП-10 (КХКЎ-10) ўт ўчиргичи: 1-қобиқ; 2-стакан; 3-клапан; 4-чиқиш тешиги; 5-ишга тушириш дастаси; 6-тўсиқ мембрана; 7-сачратгич; 8-ҳавони эжектрловчи туйнук; 9-кўпиклатувчи мосламасини қобиғи; 10-сетка (тўр). в) ОУ-2 (УЎЎ-2) ўт ўчиргичи: 1-баллон; 2-сифонли трубка (қувур) 3-сақлагич мембрана; 4-клапан; 5-шток; 6-ишга туширувчи мослама (қулиса); 7-ишга туширгич даста (ричаг); 8-ҳалқали сақлагич, чека; 9-кенгайтиргич қувур (раструб)

5. Автоматик ўт ўчириш воситалари.
Автоматик ўт ўчириш тизимига спринклер қурилмалари киради.
Спринклерлар асосан ёнғин хавфи юқори бўлган корхоналарга ўрнатилади. Спринклер қурилмалари ўрнатиладиган хоналарга босим остида сув ўтказувчи қувурлар ўтказилади ва бу қувурларга спринклер бошчалари ўрнатилади.
Ёнғин содир бўлганда, иссиқлик таъсирида спринклер ишга тушади, яъни сув чиқиш тешиги очилиб, сув сепа бошлайди ва ҳар бир спринклер бошчаси 6 – 9 м2 майдонга сув сачратиб, ўт ўчиришни таъминлайди.
Бундай қурилмалар ўрнатилган корхоналарда содир бўлган ёнғинлар-нинг 90% шу қурилмалар ўт ўчирувчилари келгунга қадар ўчиришга улгургани аниқланган.


Download 356.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling