Энг фаол китобхон ўқувчи” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги
Download 15.43 Kb.
|
Kitobxon o\'quvchi nizomi 2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Энг фаол китобхон ўқувчи”
- 5-9-синф ўқувчилар
- 3-боб. Танловни ўтказиш тартиби
- 15 мартдан 1 апрелгача
- 14 апрель куни
- 4-боб. Ғолибларни тақдирлаш
- 5-боб. Якуний қоидалар
“Энг фаол китобхон ўқувчи” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги НИЗОМ Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган “Энг фаол китобхон ўқувчи” онлайн кўрик-танловини (кейинги ўринларда “Танлов” деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди. 1-боб. Умумий қоидалар Танлов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилар ўртасида ўтказилади. Танлов ташкилотчиси вилоят Болалар кутубхонаси. 2-боб. Танловнинг мақсад ва вазифалари Танлов ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтириш, маданий савиясини ривожлантириш ва ҳамда китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини уйғотиш, мактабдан ташқари таълим муассасалари ва дарсдан ташқари фаолият кўрсатаётган китобхонлик тўгаракларидаги ўқувчилар қамровини ошириш мақсадида ўтказилади. Вазифалари: Китобхонликни тарғиб қилиш орқали ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларда мустақил ва танқидий фикрлаш кўникма ва малакаларини шакллантириш, маънавий таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни ривожлантириш; Ўқувчиларга миллий ва жаҳон адабиётини тизимли тарғиб қилиш орқали уларнинг қалбида ватанпарварлик, эзгулик инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан меҳр ва муҳаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантириш; Ўқувчилар ўртасида бадиий адабиёт мутолаасига бўлган қизиқишларини ошириш орқали кекса авлодга ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат. 3-боб. Танловни ўтказиш тартиби Танлов вилоят Болалар кутубхонаси томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. Кўрик-танлов уч босқичда қуйидаги тартибда ўтказилади: Танлов иштирокчилари учун вилоят Болалар кутубхонаси томонидан 40 номдаги адабиётлар мутолаа учун уйга вазифа қилиб берилади. 1-босқич: Танловнинг биринчи босқичи 15 мартдан 1 апрелгача умумтаълим мактабларида ўтказилади. Унда уйга вазифа қилиб берилган адабиётлар асосида умумтаълим мактабининг китобхон ўқувчилари ўртасида савол-жавоб асосида саралаш мусобақаси бўлиб ўтади. Энг фаол китобхон ўқувчи танловнинг туман босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Танловнинг биринчи босқичи умумтаълим мактабида Маънавий ва марифий ишлар бўйича директор ўринбосари, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи ва кутубхоначи ҳамкорлигида ташкил этилади ва ўтказилади. 2-босқич: Танловнинг туман босқичи 3 апрелдан 10 апрелгача бўлиб ўтади. Танловнинг туман босқичида умумтаълим мактабларидан энг яхши натижани кўрсатган ўқувчилар қатнашади. Танловнинг туман ва вилоят босқичи 2 та шарт асосида ўтказилади. 1-шарт: Биринчи шартда танлов иштирокчилари томонидан ўқувчиларни китоб мутолаасига қизиқишини ошириш ва тарғибот қилишга қаратилган тақдимот(слайд 5 дақиқа) тайёрланади. 2-шарт: Иккинчи шартда танлов иштирокчиларига 40 номдаги адабиётлар асосида саволлар берилади. Энг яхши натижага эришган ўқувчи танлонинг вилоят босқичида иштирок этади. Танловнинг вилоят босқичи 14 апрель куни вилоят Болалар кутубхонасида бўлиб ўтади. Танловнинг вилоят босқичида энг яхши натижага эришган 3 та иштирокчи 1-, 2-, 3-ўринлар билан тақдирланади. 4-боб. Ғолибларни тақдирлаш Кўрик–танлов ғолиблари, номинация совриндорлари ва иштирокчилари танлов ташкилотчилари ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан I, II, III даражали диплом ва қуйидаги номинация билан тақдирланади: а) “Энг зукко китобхон” номинацияси б) “Энг яхши тақдимот” номинацияси. 5-боб. Якуний қоидалар Давлат ва нодавлат ташкилотлари кўрик-танловни ўтказиш ва ғолибларни рағбатлантиришда ҳомий сифатида иштирок этишлари мумкин. Кўрик-танлов натижаси бўйича берилган шикоятларни кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади. Апелляция комиссияси таркиби ташкилиш қўмита томонидан тасдиқланади. Кўрик-танлов натижаларидан норози бўлган иштирокчилар кўрик-танлов якунидан сўнг 15 дақиқа ичида апелляция комиссиясига мурожаат қилиш шарт. Шикоятлар тақдим этилгандан сўнг апелляция комиссияси томонидан бир соат ичида кўриб чиқилиб асосланган тарзда ўрганиш натижаси шикоятчига эълон қилинади. Download 15.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling