Энг Улуғ, Энг Азиз
Download 14.97 Kb.
|
ИФТИХОР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жумаева Холбибининг
- 34 – мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Қосимова Дилафруз
ИФТИХОР Ҳар йили мустақиллигимиз арафасида ананавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Энг Улуғ, Энг Азиз” Республика кўрик танлови бўлиб ўтди. Бу йилги танлов ҳам кўтаринки рухда бўлиб ўтди. 2019 – йил 20 – августь куни Сурхондарё вилоятида бешта йўналиш бўйича ёш шоир ва шоиралар, ижтимоий тармоқ ходимлари, журналистлар фаолияти кўриб чиқилди. Бу жараённи ойнаи – жахон орқали кузата туриб Шўрчи туманидаги 34 – умумий ўрта таълим мактабининг 6 – синф ўқувчиси Алимарданова Маржонани ўз шеърлари билан қатнашиб фахрли 3 – ўринни қўлга киритиб, қимматбахо совғалар билан тақдирланди. Бу ёш шоиранинг бу каби ютуқларга эришишида албатта устозимиз Жумаева Холбибининг ўрни беқиёс. Жумаева Холбибининг сайи – ҳаракатлари туфайли бу мактабда ажойиб бадиий тўгарак шаклланди, ҳар бири ўз дунёси, ўз йўли, ўз сўзига эга ёрқин истедодлардан иборат ёшлар шаклланди. Тўгаракда чинакам бадииё руҳ, ошкора бахс – мунозаралар муҳити шакллантирилди. Устоз Жумаева Холбиби опага эркин фикрлайдиган, билимдон, фидоий ёшларга алоҳида этибор берар ва шогирдлар салоҳиятини ошириб борар эди. Камина ҳам шу ёшлардан бири эдим. Устоздан олган билимларим туфайли олийгоҳда ўқидим, устоз билан бирга, бир сафда, бир жамоада ишлай бошладим. Иш жараёнида устознинг шижоати янада ошганлигига гувох бўлдим. Бунга мисол қилиб ўтган икки йил давомида мактабимиз ўқувчиларидан Содиқова Салиманинг “Бахт водийси”, Исматуллаева Шахлонинг “Бойчечак”, Алмарданова Маржонанинг “Азиз масканим” каби шеърий тўпламлари чоп этилди ва ўқувчилар ва киобхонлар қўлига етказилди, бу каби шоира қизларимизнинг бундай чўққиларга эришишида устозимиз Жумаева Холбибининг хизматлари беқиёсдир. Жумаева Холбиби устозимиз 34 – умумий ўрта таълим мактабида шу каби ёш шоир ва шоираларимизга устозлик қилиб, уларга йўл – йўриқ кўрсатиб келмоқда. Хозирги кунда устоз нафақада бўлишига қарамасдан ёш кадрларга ўз тажрибаларидан ўртоқлашиб, ўрнак бўлиб келмоқда. 34 – мактаб она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Қосимова Дилафруз Download 14.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling