Энг яхши aka
Download 15.61 Kb.
|
Документ Microsoft Word
ЭНГ ЯХШИ AKA... Банкнинг ёнида катта-қоп қора ўта ҳашамдор Ламборджини машинаси турарди. Унинг ёнида эса кичикина етти–саккиз яшар болакай унга тикилиб қолганди. Кўзларини катта катта очиб ҳаяжон ва ҳавас билан атрофида айланиб томоша қиларди. Шунчалар берилиб кетганидан орқасидан келган машина эгасини пайқамай қолди. — Ҳа болакай машинам сенга ёқиб қолдими? Ўта замонавий кийинган соч соқоли ўзига ярашган бойвучча йигит юпунгина кийинган озғингина бу болакайга менсимай қаради.. У банкдан катта пул олиб чиқаётган бўлса керак қўлида қора кейс уни бир қўлида айлантириб машинанинг орқа ўриндиғига қўйди. Сўнг эса қўлида иккита буханка нон ушлаб олган болакайга қараб қўйди: — Бу менинг акамнинг совғаси, у сеҳргар эмас, шунчаки энг кучли банкир, битта-ю битта укасига энг зўр машинани совға қилади-да. — Машинангиз жуда хам чиройли ва зўр экан. Акангиз хам жуда бой экан, оҳ, қанийди мен хам.... Болакай гапини тугата олмади. — Шунақа аканг бўлишини хоҳладингми ? — сўради бойвучча йигит: — Йўқ, мен худди сизнинг акангиздек ака бўлишни истайман.. Бу жавобдан йигитнинг юраги увишиб жуда ҳам ғариб бўлиб кетди, бироз ўйланиб қолди. — Хоҳлайсанми сени айлантириб келаман? Болакай шу қадар севиниб кетдики бахтдан сакрарди.. Машина йўлга тушди.. Қимматбаҳо чарм қопланган ўриндиқларда икки хил дунё — бирининг онги шуурида ғиж-ғиж бойлиг-у давлат, иккинчисининг қалбида меҳрдарё муҳаббат лиммо-лим тўла икки инсон кетиб борарди. Болакай шунақа қимматбаҳо машинада миниб кетаётганидан мағрурланганича, кўчадагиларга ғурур билан қўл силтар экан, сал нарида кўринган кўп қаватли уйларни кўриб қўл силкиди ва: — Ака майлими мана шу домнинг подъезди ёнигача мени олиб бориб қўйинг сиздан илтимос , у қўшниларига хам мақтанмоқчи шекилли, деб йигит мийиғида кулиб бош ирғади ва машинани бола айтган подъезд ёнигача олиб келиб тўхтатди.. Шундай қимматбаҳо машина подъезд ёнига келиб тўхтаганини кўриб, хамма қўшнилар деразаларидан мўралай бошлашди. Болакай ғайрат билан эшикдан тушиб йигитга ўгирилиб қаради. – Ака беш дақиқа мени шу ерда кутиб туринг илтимос сиздан. Ўзи эса шамолдек подъездга кириб кетди ва иккинчи қаватга уйига кирди. Хонада эса беш яшар укачаси қанақадир расмли китобчани варақлаб ўтирарди. Укаси туғма оёқ фалажлиги билан туғилганди. У хеч қачон юра олмасди, фақат ногиронлар аравачасига боғланиб қолганди. Акаси укасини бир амаллаб кўтариб ташқарига олиб тушди. «Қара кўрябсанми Санжар, қара қанақа дахшат зўр машина , мана бу аканинг акаси укасига совға қилибди! Сўнг эса гўёки қасамёд этаётгандек ишонч билан укасига қаради: -- Мен катта бўлсам бой бўламан , кейин сенга хам худди шундай зўр машина совға қиламан. Кейин уйдан магазинга магазиндан уйга бемалол бориб келаверамиз! Сенга кўп ўйинчоқлар сотиб оламиз.. Кейин эса машинангда Худонинг уйига бориб сеннинг оёқларингни тузалиб кетишини сўраймиз». Йигитни кўзи ёшланди ва машина эшигини очди: — Кутиб нима қилдик? Мана менинг машинам борку, сизларни магазинга ҳам элтиб қўяди.. Агар сўраб суриштирсак Худонинг олдига ҳам йўлни топамиз …. Download 15.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling