Энг яхши веб-дизайнер
Download 24.28 Kb.
|
Танлов медиа АКТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2022 йилнинг 8 ноябридан бошлаб 30 ноябрига қадар
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! (профессор-ўқитувчилар, ходимлар, тьюторлар, докторантлар, талабалар ўртасида) Тошкент давлат техника университети ижтимоий тармоқлардаги фаоллик юзасидан қуйидаги номинациялар бўйича танлов эълон қилади: энг яхши веб-дизайнер (бунда, ўзи томонидан яратилган веб-дизайнерлик соҳасидаги материаллар ва маълумотларни турли ижтимоий тармоқларда жойлаштирган инобатга олинади); энг яхши реклама берувчи (бунда, турли ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларга маълумотларни етказиб беришни реклама кўринишида акс эттириб бера олганлар инобатга олинади); энг яхши видео лойиҳа муаллифи (бунда, турли ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларга маълумотларни видеороликлар ва видео кўринишдаги материаллар асосида намоён эта олганлар инобатга олинади); энг яхши блоггер (бунда, турли ижтимоий тармоқларда энг кўп фойдаланувчилар сони (овоз)га эга бўлиш билан бир қаторда ёритиб борган материаллари мавзусининг муҳимлиги инобатга олинади); энг фаол «янгиликларни ўз вақтида ёритувчи» (бунда, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали фойдаланувчиларга энг янги ва долзарб маълумотларни етказиб берган, кундалик бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга ўз вақтида муносабат билдирганлар инобатга олинади); энг фаол «долзарб ва муаммоли масалаларни ёритувчи» (бунда, ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган воқеа, ҳодиса ва турли ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумот ва ахборотларни таҳлил қилиб, долзарб ва муаммоли масалаларни ёритиб бораётганлар инобатга олинади). энг фаол матбуот котиби (бунда, талабгорга танлов эълон қилинган кундан бошлаб, танловга хужжат топширишни охирги кунига қадар имкон берилади. Шу муддатда талабгор университет ҳаёти ва фалоятига тегишли маълумот ва ахборотларни таҳлил қилиб, 3-4 минутлик видео материал тайёрлаб, жараённи тингловчиларга ёритиб бериши керак). Танлов 2 та йўналишда: 1-чи йўналиш: Тошкент давлат техника университетида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар, ходимлар, тьюторлар, докторантлар ўртасида ўтказилади; 2-чи йўналиш: магистратура ва бакалавриатурада таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилади. Ҳар бир номинация бўйича 1-3 ўринларни эгаллаганларга пул мукофотлари ва сертификатлар берилади. Жумладан: 1-чи йўналиш (профессор-ўқитувчилар, ходимлар, тьюторлар, докторантлар ўртасида) – 1-ўрин учун: 3,0 млн. сўм. – 2-ўрин учун: 2,0 млн. сўм. – 3-ўрин учун: 1,0 млн. сўм. 2-чи йўналиш (магистратура ва бакалавриатурада таълим олаётган талабалар ўртасида): – 1-ўрин учун: 1,5 млн. сўм. – 2-ўрин учун: 1,0 млн. сўм. – 3-ўрин учун: 500 минг сўм. Эслатиб ўтамиз, ҳар бир шахс кўпи билан 3 та номинацияда қатнашиши мумкин. Номинацияга хужжат топширилаётганда танлов эълон қилинган кунга қадар ёритилган материаллар инобатга олиниши керак. Танловга хужжатлар 2022 йилнинг 8 ноябридан бошлаб 30 ноябрига қадар (шу куни ҳам) тегишли факультет деканатлари томонидан қабул қилиб олинади. Танловга қуйидаги хужжатлар топширилади: Университет ректори номига ариза (аризада қайси танлов номинациясида қатнашмоқчи эканлигини кўрсатиши керак); Танловда қатнашувчининг объектив-маълумотномаси; Танлов номинацияси бўйича ўзининг ижтимоий тармоқдаги амалга оширган ишларини ёритиб берувчи материаллар ва асословчи хужжатлар (ижтимоий тармоқ номи, тармоқдаги профиль (гуруҳ, канал ва б.) номи, тармоқдаги ёритилган камида 10-15 та маълумотлар, ахборотлар ва бошқа материаллар скриншоти ва ҳ.к.); Танловда талабгор томонидан номинация бўйича амалга оширилган ишлар презентация шаклида (бевосита ижтимоий тармоқга интернетга уланган компьютер (ёки бошқа АКТ воситалари) орқали кирган ҳолда) Ишчи гуруҳга кўрсатиб берилади. Танлов ғолиблари университетдаги бўш (вакант) ўринларга ишга қабул қилиниши ёки ўзининг асосий вазифаларидан ташқари қўшимча вазифалар бажариш учун жалб этилиб, қўшимча даромад (ойлик, рағбатлантириш)га эга бўлиши мумкин. Download 24.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling