Ёнгиндан биринчи ёрдам


Download 25.13 Kb.
bet2/2
Sana21.06.2023
Hajmi25.13 Kb.
#1642591
1   2
Bog'liq
ЁНГИНДАН БИРИНЧИ ЁРДАМ

Биринчи шифокор ёрдами. Бу шикастнинг жабрланганлар ҳаётига бевосита хавф солувчи оқибатларини бартараф қилиш, жароҳат инфекцияси янада ривож топишининг олдини олиш ва шикастланганларни эвакуатцияга тайёрлаш мақсадида тиббий эвакуатциянинг биринчи босқичида шифокорлар бажарадиган даволаш-муҳофаза мажмуидир. Бундай ёрдамни умум шифокорлик тайёргарлиги бўлган ва ихтисосли жарроҳ-шифокорлар кўрсатади. Шикастланган ондан кейинги 3 соат, энг кўпи билан 6 соат биринчи шифокор ёрдами кўрсатши учун знг қисқа муддат ҳисобланади. Тиббий ёрдамнинг бу турини ҳамма ихтисослардаги шифокорлар, ҳатто муқим шифохоналардаги ўрта тиббий маълумоти бўлган тажрибали ходимлар ҳам (шифокор назоратида) билишлари керак. Малакали тиббий ёрдам - даволаш муассасалари (бўлинмалари)да тегашли ихтисосдаги шифокорлар амалга оширадиган, шикаст оқибатларини, биринчи галда ҳаёт учун хавфли оқибатларни бартараф қилишга, эҳтимоли бор оғирлашувлар олдини олишга ва ривожлана бошлаган салбий оқибатларга қарши курашишнинг шикастланганларни узил-кесил натижагача даволашга қаратилган жаррохлик ва терапевтик тадбирлар мажмуидир.
Ихтисослашган тиббий ёрдам - ихтисослашган даволаш муаесасалари (бўлинмалари)да одамнинг баъзи аъзолари ва тизимларидаги бузилишларни максимал даражада тиклаш мақсадида махсус аппаратлар ва ускуналардан фойдаланиб, мутахассис шифокорлар бажарадиган даволаш-муҳофаза тадбирлари мажмуидир.
Download 25.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling