Энзимлар хилма-хил биокимёвий ва кимёвий реакцияларни амалга
Download 38.78 Kb.
|
1-amaliy
- Bu sahifa navigatsiya:
- Aspergillu awamori
Aspergillus oryzae ни озиқа муҳити юзасида ўстириш усули билан амилоризин –
препарати олинади, бу асосан ўстирилган замбуруғнинг қуригани бўлиб, таркибидан – амилаза, декстриназа, мальтоза, глюкоамилаза ва протеаза бўлади. Глюковаморин – кепакда ўстирилган Aspergillu awamori культурасининг қуригани, таркибий қисми – амилаза, декстриназа, мальтоза, глюкоамилаза, нордон протеиназа ва гемицеллюлозадан иборат. Амилосубтиллин препарати таркибида – амилаза, протеаза, – глюконаза ва лизис қилувчи ферментлар бўлади. Микроб ферментлари тиббиётнинг турли хил соҳаларида терапевтик восита сифатида ва клиник анализларни олиб боришда қўлланилади. Яллиғланиш жараёнларини ва куйишни даволаш учун протеиназа препаратлари қўлланилади. Одам организмида айрим ферментларни синтезланиши бузилганда, алоҳида ва комплекс ҳолда ферментлар истеъмол қилинади. Масалан: ошқозон ости безини функцияси бузилганда, таркибида протеиназа, амилаза ва липаза комплекси бўлган препарат қабул қилинади. 1-жадвал. Ишлаб чиқариш саноатида баъзи бир ферментларни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган микроорганизмлар
Лактаза ва глюкоамилаза синтез қилиш қобиляти йўқолганда микроорганизмлардан олинган шу номли ферментлардан фойдаланилади. Овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганда айрим вақтларда комплекс ферментлар (-амилаза, целлюлоза, липаза ва протеиназа) истеъмол қилинади. Микроб ферментларини тиббиётда қўллаш жуда истиқболлидир Download 38.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling