Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар


Солиқ базаси = Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми х Ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси


Download 27.79 Kb.
bet3/3
Sana06.09.2023
Hajmi27.79 Kb.
#1673385
1   2   3
Bog'liq
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлар

Солиқ базаси = Қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажми х Ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси.
Ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Ўртача олинган реализация қилиш баҳоси = ҚҚС ва акциз солиғи чегирилган ҳолда, пулда ифодаланган реализация қилиш ҳажми : Натурада ифодаланган реализация қилиш ҳажми.
Мисол Реализация қилиш амалга оширилган ой учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби Корхона 2020 йилнинг январь ойида 40 тн. калий тузини (йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда) қазиб олди. Ушбу ойда умумий суммаси 15 750 000 сўм бўлган 35 тн. калий тузи реализация қилинди. Ҳисобот ойи учун ўртача олинган реализация қилиш баҳоси 450 000 сўмни (15 750 000 : 35) ташкил этди. Солиқ солинадиган база 18 000 000 сўмни (40 х 450 000) ташкил этади. Калий тузи учун солиқ ставкаси - 3,5 %. Январь ойи учун солиқнинг суммаси 630 000 сўмга (18 000 000 х 3,5%) тенг. 
Aгар ҳисобот даврида фойдали қазилма реализация қилинмаса, солиқ базаси реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даврида фойдали қазилмани реализация қилишнинг ўртача олинган нархидан (баҳосидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Мисол Реализация қилиш амалга оширилмаган ой учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби Корхона 2020 йилнинг февраль ойида 50 куб.м. (йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда) тош тузини (ошга соладиган) қазиб олди. Мазкур ойда корхона томонидан ушбу хом ашёни реализация қилиш амалга оширилмади. Реализация қилиш амалга оширилган охирги ҳисобот даври - 2020 йилнинг январь ойи. Ўша кезда умумий суммаси 8 000 000 сўм бўлган 20 куб.м. тош тузи (ошга соладиган) реализация қилинган. Январь ойидаги ўртача олинган реализация қилиш баҳоси 1 куб.м. учун 400 000 сўмни ташкил этади. Февраль ойи учун солиқ базаси - 20 000 000 сўм (50 х 400 000). Тош тузи (ошга соладиган) учун солиқ ставкаси - 3,5 %, бироқ, 1 куб.м. учун 10 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда. Фоизлардаги ставка бўйича солиқ суммаси 700 000 сўмни (20 000 000 х 3,5 %) ташкил этади. Қатъий суммадаги ставка бўйича бирлик учун солиқ суммаси 500 000 сўмни (50 х 10 000) ташкил этади. Фоизлардаги ставка бўйича солиқ суммаси, қатъий суммадаги ставка бўйича солиқ суммасидан кўп бўлганлиги сабабли, февраль ойи учун солиқ 700 000 сўм миқдорида тўлаб берилади. 
Aгар ҳисобот ойида фойдали қазилма умуман реализация қилинмаса, солиқ базаси ҳисобот даврида мазкур фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг (ажратиб олишнинг) ишлаб чиқариш таннархини 20 фоизга оширган ҳолда аниқланади.
Бунда, сиз реализация қилиш амалга оширилган ўша ҳисобот ойида ҳисобланган солиқ суммасига, ҳисобот ойида шаклланган ўртача олинган нархидан (баҳосидан) келиб чиққан ҳолда кейинги тузатишни (корректировка) киритишингиз лозим бўлади.
Мисол Кейинги тузатишни киритиш билан умуман реализация қилиш амалга оширилмаганда солиқнинг ҳисоб-китоби Корхона 2020 йилнинг январь ойида тош тузини (ошга солинадиган) қазиб олишни бошлайди.
Мазкур ойда 30 куб.м. ҳажмда ушбу тоғда бўладиган химиявий хом ашё (йўқотишларни ҳисобга олган ҳолда) қазиб олинди. Қазиб олиш бошлангунига қадар, корхонада тош тузини (ошга солинадиган) реализация қилиш умуман мавжуд бўлмаганлиги сабабли, солиқ солинадиган базани, қазиб олишнинг 20 %га оширилган ишлаб чиқариш таннархидан келиб чиққан ҳолда, аниқлаймиз. Қазиб олишнинг ишлаб чиқариш таннархи бўйича умумий ҳажми 9 000 000 сўм бўлган ҳолатда, солиқ солиш базаси 10 800 000 минг сўмни (9 000 000 х 120 %) ташкил этади. Тош тузи (ошга соладиган) учун солиқ ставкаси - 3,5 %, бироқ, 1 куб.м. учун 10 000 сўмдан кам бўлмаган миқдорда. Фоизлардаги ставка бўйича солиқ суммаси 378 000 сўмни (10 800 000 х 3,5 %) ташкил этади. Қатъий суммадаги ставка бўйича бирлик учун солиқ суммаси 300 000 сўмни (30 х 10 000) ташкил этади.
Фоизлардаги ставка бўйича солиқ суммаси, қатъий суммадаги ставка бўйича солиқ суммасидан кўп бўлганлиги сабабли, январь ойи учун солиқ 378 000 сўм миқдорида тўлаб берилади. Тош тузининг (ошга соладиган) биринчи бор реализация қилиниши 2020 йил февраль ойида бўлган.
Ушбу ойда умумий суммаси 8 000 000 сўм бўлган 20 куб.м. ҳажмдаги
Download 27.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling