Ер ости гидросферасининг тузилиши. Сувнинг айланма ҳаракати Режа
Қатламлараро босимсиз ва босимли артезиан ер ости сувлари
Download 22.91 Kb.
|
1 2
Bog'liq2- маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гидрогеологик сув айланиши
- Такрорлаш учун саволлар.
Қатламлараро босимсиз ва босимли артезиан ер ости сувлари
Қатламлараро босимли ва босимсиз артезион сувлар деганда ер юзасига нисбатан анча чуқур, юқори ва паст томонга қараб ўзидан сув ўтказмайдиган, икки ва ундан ортиқ қатламлар орасига жойлашган ғовакли, ёриқли тоғ жинсларидаги ер ости сувлари тушунилади. қатламлараро босимсиз ер ости сувлари. қатламлараро босимсиз ер ости сувларига хос энг асосий ҳусусиятлар қуйдагилардан иборат: 1.қатламлараро босимсиз сувлар кўп ҳолларда грунт сувларидан пастда ётади. 2.Сув оқими ҳаракат қилаётган ҳудудни ер юзаси баланд пастликларлдан иборат бўлиб, дарё ва уни ирмоқлари билан бўлиниб, қирқиб ташланган бўлади. Сув табиатда доимо тинимсиз ҳарактда. Бу ҳаракт жараёнида у гох буғ, гох суюқ, гох қаттиқ (муз ва х.к.) ҳолатда бўлади. Бу уч холат узлуксиз ўзаро боғлиқ ҳолда бир-бирлари билан алмашиниб туради. Бу алмашиниш сабаби энг аввало қуёш иссиқлигининг фасиллар оша ер сатҳи ҳудудларига (тоғ, тоғ олди, текислик) ва Дунё океани юзасига турлича даражада таъсир этишдир. Сувнинг асосий маконлари бўлиб, ер сфералари: Атмосфера, Литосфера, Гидросфера ва Биосфера ҳисобланади. Сув океанлар, денгизлар, кўллар, дарёлар сатхидан буғланиб, яна суюқ (ёмғир) ёки қаттиқ (қор, жала) ёғин ҳолатда ер ҳудудларига тушади. Бу тушган ёғиннинг бир қисми дарёлар орқали океанларга қараб йўл олса, иккинчи қисми қайта буғланиб атмосферага кўтарилади ва ёғин бўлиб ерга тушади. учинчи қисми эса ер қобиғини ташкил этувчи (литосферани) тоғ жинслари қатламларига шимилиб, сизилиб ўтиб ер ости сув оқимини вужудга келтиради. Гидрогеологик сув айланиши ернинг юза қиcми билан тропопауза оралиғида матеорологик омиллар таъсирида вужудга келади. Литогенетик сув айланиши ернинг литосфера қисмида содир бўладиган геохимик ва петрохимик жараёнлар таъсирида вужудга келади. Сувни океан-денгиз, атмосфера ва қуруқликдаги доимий равишда алмашиниб туришига фанда сувнинг табиатдаги катта айланиши деб аталади. Агар денгиз сатҳидан буғланган сув, ёғинга айланиб денгизга қайта тушса сувнинг табиатдаги кичик айланиши деб юритилади. Ва ниҳоят сувни қуруқлик (материк) сатҳидан парга айланиб, яна ёғин бўлиб, қайта қуруқлик сатҳига тушса, бундай сувни материк ичидаги айланиши дейилади. Гидрологик сув айланиш жараёнида жуда катта миқдордаги сувлар иштирок этади. М.И.Лъвович (1974) маълумотларига асосан атмосферада 14.000 км3 сув мавжуд бўлиб, улар дарё сувларидан 11,6 мартта кўп. Атмосферадаги бу миқдордаги сувлар йилига 36 мартта тўлиқ айланади. Ер юзидаги дарё сувлари тахминан 1200 км3 ни ташкил этиб йилига 32 мартта тўлиқ айланади. Сувнинг атмосфера, гидросфера, биосфера, литосфераларда мавжудлиги ва биз юқорида айтиб ўтганимиздек ана шу сфералар бўйича унинг доимий ҳаракати, миқдори, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга алмашиниб туриши қатор омилларга, жумладан қуёш радиакцияси, хаво ҳарактига, босимига, ёғин миқдорига, буғланишига, шамолнинг ҳаракт йўналишига, ер сатҳининг геморфологик тузилишига, литосферани ташкил этувчи тоғ жинсларнинг таркиби, хосса ва ҳусусиятларига ўсимликлар дунёсига боғлиқ. Шунинг учун бирорта ҳудуднинг гидрогеологик шароитини баҳолашда юқорида кўрсатилган омилларга, айниқса ёғин миқдорига, унинг фасллар, йиллик, кўп йиллар мобайнида ўзгаришига, турига (қор, ёмғир, жала), ҳар хил баландлик бўйича бўлинишига эътибор берилмоғи керак . Ҳудуднинг гидрогеологик шароитини баҳолашда юқорида кўрсатилган омилларга, айниқса ёғин миқдорига, унинг фасллар, йиллик, кўп йиллар мобайнида ўзгаришига, турига (қор, ёмғир, жала), ҳар хил баландлик бўйича бўлинишига эътибор берилмоғи керак. Атмосфера асосан газ ҳолатидаги моддалардан ташкил топган. Унда азот молекуласи 78; кислород молекуласи 20,95; аргон 0,93; карбонат ангидрид гази 0,03. Шунингдек, водород, неон, гелий, криптон, радон, чанг ва сув буғлари мавжуд. Табиатда энг кўп тарқалган модда сув ҳисобланади. Сув атмосфера, гидросфера, литосфера ва биосферанинг асосий қисмини ташкил қилади. Академик А.П.Вернадскийнинг маълумотига асосан ер қобиғидаги сув миқдори унинг умумий оғирлигини 7% га тўғри келади. Гидросферадаги сув миқдори 1400 млн. км3 ни ташкил этиб, унинг 97,6% океан сувларига, 2,14% муз ҳолатидаги сувларга, 0,26% қуруқлидаги мавжуд сувларга тўғри келади. Табиатда энг кўп тарқалган модда сув ҳисобланади. Сув атмосфера, гидросфера, литосфера ва биосферанинг асосий қисмини ташкил қилади. Академик А.П.Вернадскийнинг маълумотига асосан ер қобиғидаги сув миқдори унинг умумий оғирлигини 7% га тўғри келади. Гидросферадаги сув миқдори 1400 млн. км3 ни ташкил этиб, унинг 97,6% океан сувларига, 2,14% муз ҳолатидаги сувларга, 0,26% қуруқликдаги мавжуд сувларга тўғри келади. Ернинг магма қисмидаги сувни миқдори гидросферадаги сувнинг миқдоридан 1000 мартта кўп. Атмосферада буғ ҳолатидаги сувнинг миқдори 10 000 км3 ни ташкил этади. Ҳавони намгарчилик сиғими даражасини максимал сиғими даражаси нисбатига айтилади ва қуйидаги формула орқали фоизларда ифодаланилади. Re/E*100% R-нисбий намлик е-маълум ҳароратда ҳаводаги, буғ таранглиги, мм, сум.уст. Е –ўша ҳароратдаги буғ билан тўйинган таранглиги, мм симоб устун. Такрорлаш учун саволлар. Ер ости гидросферасининг шарт шароитлари тўғрисиада гапириб беринг. Сувнинг айланма ҳаракати қайси қонуниятларга асосланган? Сувнинг ҳаракат турлари тўғрисида нималарни биласиз? 4.Сувнинг табиатда тарқалишитўғрисиада гапириб беринг. 5. Ер юзида сувнинг тарқалиш шарт шароитлари тўғрисиада гапириб беринг. Download 22.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling