Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари


Download 131 Kb.
bet4/10
Sana28.12.2022
Hajmi131 Kb.
#1015168
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
01.Releyf haqida

Релъефнинг манфий шакллари. Сойлик, сув оқувчи ботиқ юза ва
бошқа жойларнинг умумий нишаблигига қараб очиқ, чўзилиб чуқурлашган,
уч томони бироз қия, ѐнбағирлари ўсимликлар билан қопланган пастликдир.
Унинг ѐнбағирлари ноаниқ бўлади. Сойлик - оддий очиқ шаклли релъеф
бўлиб, чуқурлиги кичик (бир неча метр), узунлиги 200-500 м га етади (1-
илова, 10).
Сув ўйиб кетган кичик чуқурлик - жарлик жойнинг умумий
нишаблигига қараб очиқ, чуқурлиги (0,1 дан 1- 2 м гача) ва кенглиги (0,3
дан 4- 5 м гача) катта бўлмаган, чўзилиб ўйилган юзадир. Унинг узунлиги
катта бўлмай (2- 4 дан 10- 20 м гача), юқори қисми очиқ; ѐнбағирлари тик,
тоғ жинслари ўйилиб очилган ва кескин ажралиб турувчи ѐнбағирлардан,
қияликлардан иборат бўлиб, оддий, очиқ шаклли релъеф ҳисобланади (1-
илова, 11).
Жар аста-секин ўйилиб кенгаювчи ва жойнинг умумий нишаблигига
қараб қияланиб кетган, очиқ, узун ўйилган чуқурликдан иборат бўлади. Жар
ѐнбағирлари вертикал (900), баъзида “осилиб” турувчи (>900 ) шаклга эга,
унда ўсимликлар умуман ўсмайди ва деворлари аниқ ажралиб туради.
Жарнинг чуқурлиги 50 м гача, эни 3-5 м дан 40-60 м гача, узунлиги бир неча
километр бўлиши мумкин (1-илова, 12,25).
Сой қиялиги кичик бўлган ва ўсимликлар билан қопланган ѐнбағирли,
майдоннинг умумий нишаблиги бўйича чўзилган, очиқ ва узунлиги бўйича
ўйилган чуқурлик. Сой туби билинар-билинмас нишабли, бироз эгилган,
кўндаланг кесмали
бўлиб, ўсимликлар билан
қопланиб ѐтади.
Ёнбағирларининг қирраси аниқ ажралиб туради. Сойнинг узунлиги бир неча километр, чуқурлиги ва кенглиги бир неча метр бўлиши мумкин. Катта
сойлар релъефнинг мураккаб шакллари ҳисобланади (1-илова, 13).
Водий узун чўзилган, нишаблиги фақат бир томонга бўлган, очиқ,
мураккаб релъефли шаклга эга. Водийнинг нишаб қисми (туби) кўчки
жинслари ва кичик, ѐнбош жарликлари ҳамда тўлқинсимон баланд-
пастликлар ва бошқа релъеф шакллари билан мураккаблашган бўлади.
Водийнинг кенглиги турлича бўлиб, узунлиги бир неча юз ва минг
километргача чўзилган бўлади. Водийлар бир-бири билан қўшилганда, бири
иккинчисини кесиб ўтмайди, улар ўзаро умумий катта водийларни ҳосил
қилади. Агар водийдан дарѐ оқиб ўтса, у дарѐ водийси, дарѐ бўлмаса қуруқ
водий деб аталади. (1-илова, 14).

Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling