Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари
Download 131 Kb.
|
01.Releyf haqida
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геоморфологиянинг асосий вазифаси
Ер релъефи турлари ва шаклларини аниклаш ва тахлил килиш Ер релъефи шакли ва турлари Ернинг узоқ ва мураккаб давом этган тарихий ривожланиш жараѐнида литосфера юзасининг ҳозирги даврдаги релъефи пайдо бўлган. Литосфера қадим замондан ҳозирги давргача Ер пўстида бўладиган ҳар хил ҳаракатлар таъсирида мураккаб ўзгариб, ривожланиб келади ва бу жараѐн келгусида ҳам давом этади. Геоморфология релъеф шакллари, ташқи белгилари, хусусиятлари, ўлчамларини ҳамда литосферанинг атмосфера, гидросфера ва биосфералар билан ўзаро боғлиқлигини, шунингдек, улар таъсирида рўй берадиган ривожланиш ва ўзгаришларни ифодалайди. Бундай ривожланиш ва ўзгаришлар Ернинг экдоген ва экзоген кучлари таъсирида содир бўлади. Геоморфологиянинг асосий вазифаси – Ер юзаси релъефи шаклларининг пайдо бўлишини, ташқи белгиларини, тараққиѐтини, географик жойлашиш қонуниятларини ва улар ўртасидаги ўзаро генетик боғлиқликларни ўрганади. Геоморфологиянинг ўрганадиган объекти релъеф ҳисобланади. Релъеф деганда геологик тузилиши ва пайдо бўлиши, ривожланиши ҳар хил босқичда бўлган, бир-бири билан чамбарчас боғланган ва ўзаро таъсирда бўлган литосфера юзаси барча шаклларининг ( қавариқ, эгилган, букилган, баланд- паст, текислик) йиғиндиси тушунилади. Релъефлар шакли ва уларнинг ҳар хил элементлари бир-биридан фарқ қилади. Релъефлар пайдо бўлишига кўра тектоник, эрозион ва аккумлятив шакл турларига бўлинади. Тектоник шакллар ер қобиғининг ҳаракати натижасида ҳосил бўлади. Буларга тоғ тизмалари, текисликлар, океан чўкмалари тааллуқли бўлиб, улар ер юзасининг асосий релъефини ташкил қилади. Эрозион шакллар атмосфера, дарѐ ва ер ости сувларининг тоғ жинсларини емиришидан юзага келади. Уларга тоғ дараси, дарѐ водийлари, жарликлар, сойликлар, чуқурликлар мисол бўлаолади. 3536 Аккумулятив шакллар (дарѐ супалари, дюналар, барханлар ва ҳ.к.) емирилган тоғ жинсларининг дарѐ сувлари ва шамол ѐрдамида бир жойдан иккинчи жойга олиб келиб ѐтқизилишидан ҳосил бўлади. Релъефнинг эрозион ва аккумулятив шакллари ўз кўринишини вақт ўтиши билан тез ўзгартириб туради. Релъеф турлари. Ер юзасининг катта-катта майдонларида релъефнинг маълум бир турлари вужудга келади ҳамда уларнинг геоморфологик тузилишида ўзаро ўхшашлик ва такрорланиш кузатилади. Рельефнинг 50 тага яқин тури мавжуд. Шулардан асосийлари учта: текислик, паст-баландлик ва тоғлик турларидир. Релъефнинг текислик тури қуруқликнинг катта майдонларини эгаллайди. Унинг юзаси текисликдан ѐки кичик паст-баландликлардан ташкил топади. Релъеф шакли элементларига қуйидагилар киради: ѐнбағирлар юзаси; ѐнбағрларнинг ўзаро кесишишидан ҳосил бўлган чизиқ; сув айириш чизиқлари, қияликлар этаги, баландликларнинг юқори нуқтаси, сойликлар, водийлар, жарликларнинг охири ва бошқалар. Download 131 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling