С. М. Набиев, Ҳ.Ҳ. Матниязова, Ш. А.ҲАмдуллаев, Н. Э. Чоршанбиев, Р. М. Усманов, Ж. Ш. Шавқиев қУРҒОҚчилик шароитида ингичка толали ғЎза тизмалари ва навларида қимматли-хўжалик белгиларининг намоён бўлиши
Download 65.24 Kb.
|
qurg`oqchilikda paxta
С.М.НАБИЕВ, Ҳ.Ҳ.МАТНИЯЗОВА, Ш.А.ҲАМДУЛЛАЕВ, Н.Э.ЧОРШАНБИЕВ, Р.М.УСМАНОВ, Ж.Ш.ШАВҚИЕВ ҚУРҒОҚЧИЛИК ШАРОИТИДА ИНГИЧКА ТОЛАЛИ ҒЎЗА ТИЗМАЛАРИ ВА НАВЛАРИДА ҚИММАТЛИ-ХЎЖАЛИК БЕЛГИЛАРИНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ Мазкур мақолада қурғоқчилик шароитида ингичка толали ғўза навлари ҳамда тизмаларида пахта маҳсулдорлиги, битта кўсакдаги пахта вазни, тола чиқими, 1000 дона чигит вазни, битта кўсакдаги чигирлар сони ҳамда тола индекси каби белгилар ўрганилган. Ўрганилган белгилар бўйича ингичка толали янги ғўза тизмалари ўсимликларининг қурғоқчилик шароитида қимматлихўжалик белгилари бўйича турли кўрсаткичларни намоѐн қилишлари бу стресс омилига қимматлихўжалик белгилари бўйича чидамли тизма ва навларни танлаб олиш ва зарурият туғилганда уларни лалми ерларда етиштириш мумкинлигини кўрсатади. Калит сўзлар: ингичка толали ғўза, қурғоқчилик, тизма, қимматли хўжалик белгилар, маҳсулдорлик, тола индекси, тола чиқими, экспериментал. КИРИШ Сув заҳиралари чекланган Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тармоғида табиатнинг бу бебаҳо неъматидан оқилона, яъни тежамли ва самарали фойдаланиш талаб этилади. Пахта билан шуғулланувчи баъзи давлатларда сув етишмовчилиги туфайли лалми ерларда ҳам ғўза етиштирилади. Йилдан-йилга кучайиб бораѐтган сув танқислиги баъзи экинларни, жумладан ғўзани ҳам маълум майдонда лалми ерда етиштириш вазифасини кун тартибига қўйиши мумкин. Ғўза тизмалари ва навларининг қурғоқчиликка чидамлилик даражаларини аниқлашда дала шароитида сунъий провокацион фонлар ташкил қилиб, генетикселекцион тадқиқот ишлари олиб борилиши муҳим илмий ва амалий аҳамият касб этади. Дунѐда пахта толаси бўйича ҳосили юқори бўлган давлатларга АҚШ, Миср, Исроил, Австралия ва Ўзбекистон, ҳосили кам бўлган давлатларга эса Осиѐ, Африка, Океания, Европа, Жанубий Америка давлатлари киради (Ю.И.Дедова, 2009). Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси 1 млн тоннадан ортиқ пахта толаси етиштириб, дунѐда бешинчи ўринда, уни сотиш бўйича эса Америкадан кейин иккинчи ўринда туради [7]. Бутун дунѐда G.barbadense L. тури умумий пахта майдоннинг 9% ини ташкил этади. Асосан, АҚШнинг орол бўйлари ва текисликларида етиштирилиб, Сей-Айланд номи билан машҳур бўлди. Кейинчалик Сей-Айланд ғўза навлари Мисрнинг Нил водийларига кириб келди ва узун ингичка толали Миср навлари сифатида кенг майдонларда етиштирилди [6]. Ўзбекистон республикаси дунѐнинг ингичка толали пахта етиштиришни яхши ўзлаштирган мамлакатларидан бири. Бунга асосий сабаб республикамизнинг жанубий районларида иссиқлик, кенг майдонларда ингичка толали ғўза навлари етиштирувчи мамлакатларга, яъни Шерободда иссиқлик заҳираси Қоҳира (Миср)га, Термизда эса Александрия (Миср) ва Байрам Али (Туркманистон) нисбатан юқоридир ва шунингдек илғор селекционер ва уруғшунос олимларнинг самарали ишлари имкон туғдиради [3]. Ўзбекистонда тола сифати ва ҳосили юқори бўлган ингичка толали ғўза навларини яратиш долзарб йўналишлардан бири экналигидан келиб чиқиб, бу соҳадаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш зарур. О.Х. Кимсанбоев ва бошқалар [4,5] таъкидлаганидек, ингичка толали ғўза навлари селекция жараѐнларини жадаллаштириш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шунинг учун районлашган ингичка толали ғўза навларининг генетик имкониятларидан тўла фойдаланиш керак. Бундай ғўза навларининг маҳсулоти жаҳон бозорида қиммат баҳоланиши, хусусий йигирув саноатларини хом-ашѐ билан таъминлаши, ортиқча толани сотиш жиҳатидан иқтисодий жиҳатдан кўп фойда келтириши билан асосланади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, дунѐ пахта бозорини республикамиз 8-10 минг тонна қимматли хом ашѐ билан таъминлайди. Ингичка толали пахтани доимий етиштириш Ўзбекистонни ташқи бозорни таъминлаш меъѐрини оширади ва савдо ҳамкорлари олдида ишончли ва доимий ўрнига эга бўлади. Дунѐда ингичка толани танқислиги сабабли Америка Қўшма Штати Пима навлари (G.barbadense L.) экин майдонини 80 мингдан 110 минг гектарга оширди. Ҳиндистон ўзининг ингичка толали навлари толасидан ташқари қўшимча 150 минг тонна Пима толаси сотиб олади [3]. Пима навлари дунѐ бўйича пахта ишлаб чиқаришнинг 3 % ни ташкил этишига қарамасдан, юқори сифатли тола берувчи тижорат навлари ҳисобланади. Пима навларини асосан Миср, Америка Қўшма Штатларнинг ғарбий, шимолий ғарбий ва Хитойнинг айрим вилоятлари кўп майдонларида етиштиради [8]. 2012 йил АҚШда етиштирилган Пима навларининг 94%и Калифорниянинг Сан-Хоакин водийсида, қолган қисми эса Аризона, Янги Мексика ва Техас штатларида етиштирилди [9]. Ўзбекистонда ингичка толали ғўза навлари кечпишарлиги, кам ҳосил ва майда кўсакли бўлганлиги учун кам майдонларда экилган. Шу билан бирга ингичка толали пахта етиштиришни йўлга қўйиш давлат иқтисодига катта фойда келтиради. Бунинг учун G. barbadense L. тури ғўза навлари маҳсулдорлик ва тезпишарлигини яхшилаш ва экин майдонларини кенгайтириш масалалари юзага келади [2]. Ўзбекистон пахта етиштирувчи давлатлардан энг шимолийси бўлганлигидан, пахтачиликда тезпишарликни ўрганиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, тезпишар ғўза навлари фақат шимолий туманлар учун эмас, балки иссиқ худудларда ҳам ноқулай об-ҳаво бошланмасдан ҳосилни эртароқ ва юқори сифатли қилиб қисқа муддатда териб олиш учун жуда зарурдир. Маълумки, ғўзани миқдорий белгиларига асосан қимматли хўжалик белгилари – тезпишарлик, маҳсулдорлик, тола узунлиги, чиқими, пишиқлиги ва ингичкалиги, кўсак оғирлиги ва бошқа белгилар киради. Ғўзанинг асосий маҳсулоти тола бўлиб, уни сифатига қараб мақсадга мувофиқ баҳоланади. G.barbadense L ғўзаси энг ѐш ва пластик тур бўлиб, уни биринчи ватани Жанубий Америка ҳисобланади [1]. Битта ўсимликнинг пахта ҳосили, яъни маҳсулдорлик - энг муҳим хўжалик белгиларидан биридир. Унинг таркибий қисми ўсимликдаги кўсаклар сони ва битта кўсакдаги пахта оғирлигидир. ТАДҚИҚОТ ОБЪЕКТИ ВА УСЛУБИ Тадқиқотларимиз 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтига қарашли Зангиота тажриба даласида олиб борилди. Тажриба даласининг тупроқи бўз тупроқ бўлиб, шўрланмаган, ер ости сувлари чуқур жойлашган (8,0 метрдан ортиқ), табиий вилт билан зарарланган. Тажриба даласида умумий қабул қилинган агротехник тадбирлар олиб борилди. Тадқиқот объекти сифатида G. barbadense L. турига мансуб Сурхон-14, Термиз-31, Марварид ғўза навлари, Т-167,Т-663,Т-2006,Т-5440,Т-5445, Т450 , ингичка толали рудерал кенжа тур ssp. vitifolium дан чатиштиришда фойдаланиб олинган Т1ваТ-10 тизмаларидан фойдаланилди. Бу манбаларнинг чигитлари апрел ойининг иккинчи декадасига экилиб, тупроқнинг табиий намлигида ниҳоллар тўлиқ ундириб олинди. Қурғоқчилик шароитини ўсимликларнинг ўсув даврида суғориш ўтказилмаганлиги билан барпо қилинди. Download 65.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling