С. М. Набиев, Ҳ.Ҳ. Матниязова, Ш. А.ҲАмдуллаев, Н. Э. Чоршанбиев, Р. М. Усманов, Ж. Ш. Шавқиев қУРҒОҚчилик шароитида ингичка толали ғЎза тизмалари ва навларида қимматли-хўжалик белгиларининг намоён бўлиши
Download 65.24 Kb.
|
qurg`oqchilikda paxta
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ Олган натижаларимизнинг таҳлили кўрсатишича, Сурхон-14 навида битта ўсимликка тўғри келадиган пахта маҳсулдорлиги 24,2 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,7 граммни, тола чиқими 35,5% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 101,9 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 16,2 донани, тола индекси 5,6 граммни ташкил қилди. Бу кўрсаткичлар мос равишда Термиз-31 навида пахта маҳсулдорлиги 15,3 грамм, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,2 граммни, тола чиқими 36,4% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 102,0 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 12,7 донани, тола индекси тола индекси 5,9 граммни, Марварид навида пахта маҳсулдорлиги 21,5 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,7 граммни, тола чиқими 35,4% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 109,9 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 15,0 донани, тола индекси 6,0 граммни, Т-167 да пахта маҳсулдорлиги 23,4 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,5 граммни, тола чиқими 34,1% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 94,9 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 16,2 донани, тола индекси 4,9 граммни, Т-2006 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 23,2 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 37 граммни, тола чиқими 34,5% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 113,7 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 18,9 донани, тола индекси 6,1 граммни, Т-10 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 21,4 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 3,3 граммни, тола чиқими 32,7% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 116,2 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 18,2 донани, тола индекси 5,7 граммни, Т-1 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 21,8 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 3,7 граммни, тола чиқими 32,8% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 118,5 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 20,0 донани, тола индекси 5,8 граммни, Т-663 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 23,3 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,8 граммни, тола чиқими 31,7% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 116,6 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 15,4 донани, тола индекси 5,4 граммни, Т-5445 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 33,3 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 3,7 граммни, тола чиқими 36,0 % ни, 1000 дона чигит оғирлиги 115,4 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 19,7 донани, тола индекси 6,5 граммни, Т-5440 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 14,2 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,3 граммни, тола чиқими 32,6% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 105,9 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 14,0 донани, тола индекси 5,1 граммни, Т-450 тизмасида пахта маҳсулдорлиги 15,2 граммни, битта кўсакдаги пахта оғирлиги 2,8 граммни, тола чиқими 34,2% ни, 1000 дона чигит оғирлиги 115,2 граммни, битта кўсакдаги чигит сони 15,1 донани, тола индекси 5,9 граммни ташкил этди. Олинган натижаларнинг статистик таҳлили Т167, Т-2006 ва Т-663 тизмалари ўсимлик маҳсулдорлиги кўрсаткичи бўйича Сурхон-14 навидан ишончли фарқланмаганликларини кўрсатди. Т-5445 тизмаси ўсимликлари эса қурғоқчилик фонида юқори маҳсулдорлик кўрсаткичини, Т-5445,Т-1,Т-2006 ва Т-10 нисбатан йирик кўсакликни, Т-5445, Термиз-31, Марварид, Сурхон-14 юқори тола чиқимини,Т-5445, Марварид, Т-2006 юқори тола индексини намоѐн этдилар. Ингичка толали янги ғўза тизмалари ўсимликларининг қурғоқчилик шароитида қимматли-хўжалик белгилари бўйича турли кўрсаткичларни намоѐн қилишлари бу стресс омилига қимматли-хўжалик белгилари бўйича чидамли тизма ва навларни танлаб олиш ва зарурият туғилганда уларни лалми ерларда етиштириш мумкинлигини кўрсатади. Генетика институти Қабул қилинган вақти 18 октябр 2018 йил
Download 65.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling