Ер ҳуқуқий муносабатлар деганда нимани тушунасиз
Download 10.97 Kb.
|
Казуслар
Казуслар 1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътиборни кучайтиришимиз кераклиги алоҳида таъкидланди. Давлатимиз раҳбари томонидан ҳукумат саноат ривожининг экологияга таъсирининг олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиши, шунингдек, нуфузли халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, 2020 йил 1 октябрга қадар Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлиги қайд этилди. Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг Экологик партияси, экология ва атроф муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи қатор давлат органлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари, олимлар иштирокида Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Экологик кодекси дастлабки лойиҳаси тайёрланди. Лойиҳани тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида мунозарали вазият вужудга келиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экологик партияси фракцияси эъзолари бўлган депутатлар Экология кодексида фақат ерларнинг муҳофазасига оид нормаларни, экологик талабларни кўрсатиш зарурлигини, ердан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатлар Ер кодексида ўз ифодасини топиши кераклигини таъкидлашди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари эса, Экология кодекси қабул қилингач Ер кодексига эҳтиёж қолмаслигини қайд этиб, ер билан боғлиқ ҳар қандай муносабатлар Экология кодекси билан тартибга солиниши зарурлигини айтишди. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Ер кодекси қандай муносабатларни тартибга солади? Ер ҳуқуқий муносабатлар деганда нимани тушунасиз? Экология ҳуқуқи ва ер ҳуқуқининг ўзаро боғлиқлигини тушунтиринг. Сизнингча, қабул қилиниши режалаштирилаётган Экология кодексида ер билан боғлиқ қандай ҳолатлар акс этиши лозим? Javob: Yer huquqi tartibga soladigan yer munosabatlarining doirasini ham shartli ravishda aniqlash mumkin. Bu yer huquqi predmetiga yer bilan bog‘liq hamma munosabatlar kiravyermasligini anglash uchun kerak. Yer huquqi yer bilan bog‘liq, lekin iqtisodiy tavsifga ega bo‘lmagan, ya’ni foydalanish va muhofazaga aloqador bo‘lmagan munosabatlarni tartibga solmaydi. Masalan, yer ma’muriy-hududiy boshqaruv munosabatlarida ob’ekt sifatida xizmat qilayotgan bo‘lsada, bunda u davlat xokimiyatining ta’sir doirasi sifatida qaralib, bu soxadagi munosabatlar davlat yoki ma’muriy huquq normalari bilan tartibga solinadi. Demak, yer huquqining predmeti deb, yer huquqi vazifalariga javob beradigan, bevosita yerga nisbatan mulkchilik, undan foydalanish, va muhofaza qilish borasida vujudga keladigan ijtimoiy munosabatlarga (yer munosabatlariga) aytiladi. Yer huquqi mustaqil huquq tarmogi sifatida tan olinishi ekologiya huquqini inkor etmaydi yer huquqi ekologiya huquqining ajralmas qismi deb qaralishi mumkin bolmasada u yerdan foydalanishi muhofaza qilish munosabatlaridan ajratib tartibga solmaydi yerdan foydalanish va muhofaza qilish bir biri bilan uzviy boglangan va ajralmas jarayondir. Ekologiya kodeksida yer bilan bog'liq masalalar yerni ifloslantirishni oldini olish atrof muhitga ehtiyotkorona munosabatd bòlish kabi masalalar kiritilishi kerak. 2. Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси Акбаров Ш. Тошкент шаҳрида якка тартибда турар жой қуриш мақсадида ер участкаси сотиб олиш учун Тошкент шаҳар ҳокимиятига ариза билан мурожаат этди. Тошкент шаҳар ҳокимиятидан Тошкент шаҳрида ер участкаларини реализация қилишнинг махсус тартиби ўрнатилганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этилганлиги тўғрисидаги жавоб келди. Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг хатти-ҳаракатлари қонунийми? Ўзбекистон Республикаси фуқаролари якка тартибда уй-жой қуриши учун ер участкасини хусусийлаштириш назарда тутиладими? Yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron onlayn-auksion orqali realizatsiya qilish tartibi to‘g‘risida NIZOM 1-bob. Umumiy qoidalar 1. Mazkur Nizom yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun yer uchastkalarini mulk huquqi asosida elektron-onlayn auksion orqali realizatsiya qilish tartibini belgilaydi. 2. O‘zbekiston Respublikasi fuqarolariga yakka tartibda uy-joy qurish va uy-joyni obodonlashtirish uchun 0,04 gektargacha yer uchastkalari elektron onlayn-auksion orqali mulk huquqi asosida realizatsiya qilinadi. Download 10.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling